Default

Сақланган тўловлар

Барака мобил иловаси орқали амалга оширилган транзаксияларни намунавий (шаблон) сифатида сақлаб қўйиш, кейинги тўловларни янада тезроқ ва қулайроқ бажариш имконини беради.

Ушбу функция фойдаланувчиларга мунтазам тўловлар учун реквизитларни қайта киритмасдан, вақтни тежашга ёрдам беради. Тўловларни намунавий сифатида сақлаш бўйича батафсил йўриқнома

Мунтазам хизматлар учун сақланган тўловларни шакллантириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич: Тўловни амалга ошириш

  • Асосий менюдаги “Тўловлар” бўлимига киринг.

  • Ўзингизга керакли хизмат турини (Интернет, мобил алоқа, коммунал тўловлар ва ҳ.к.) танланг.

  • Тегишли ҳисоб рақами ёки абонент кодини киритиб, “Кейинги” тугмасини босинг.

  • Экранда тўлов бўйича маълумотлар акс этади.

  • Маблағ ечиб олинадиган картани белгиланг ва “Тўлаш” тугмаси орқали амалиётни якунланг.

2-босқич: Намунани шакллантириш

  • Тўлов муваффақиятли бажарилгандан сўнг, чек ёки натижа ойнасида пайдо бўлган “Сақлаш” тугмасини босинг.

  • Очилган ойнада ушбу тўловга ўзингизга тушунарли бўлган ном беринг (масалан: “Уй интернети”, “Менинг рақамим” ёки “Электр энергияси”).

3-босқич: Тасдиқлаш ва фойдаланиш

  • Ном киритилгач, амални якунлаш учун яна бир бор “Сақлаш” тугмасини босинг.

  • Шу билан жараён якунланади.

Энди ушбу тўлов намунаси асосий менюнинг “Сақланган тўловлар” бўлимида доимий равишда акс этади.

Маълумот учун: Кейинги сафар худди шу хизмат учун тўлов қилмоқчи бўлсангиз, хизматни қидириб ўтирмасдан, тўғридан-тўғри “Сақланган тўловлар” бўлимидан фойдаланишингиз мумкин.

Биз билан боғланинг

Биз ёрдамга тайёрмиз
Icon
Банкқўллаб-қувватлаш хизмати
Xalq: 1106 | Aloqa: +998712307777
Icon
Baraka билан боғланиш учун:
Baraka ҳақида саволларингиз бўлса, ИҲМАнинг 1070 алоқа рақамига қўнғироқ қилинг.