Default

Ҳужжат қўшиш

Барака мобил иловаси фойдаланувчиларга ўз шахсий ҳужжатларининг рақамли нусхаларини ягона платформада сақлаш имкониятини тақдим этади.

Ушбу функция керакли маълумотларни доимо қўл остида сақлаш ва турли банк амалиётларида улардан тезкор фойдаланиш учун мўлжалланган. Иловага ҳужжат қўшиш бўйича батафсил йўриқнома.

Шахсий ҳужжатларингизни тизимга киритиш учун қуйидаги кетма-кетликни бажаринг:

1-босқич: Ҳужжатлар бўлимига кириш

  • Илованинг асосий менюсидан “Ҳужжатларим” бўлимини топинг ва унга киринг.

  • Бу ерда сиз илгари қўшилган барча ҳужжатларингизни бошқаришингиз мумкин.

2-босқич: Янги ҳужжат киритишш

  • Экраннинг пастки ёки юқори қисмида жойлашган “Ҳужжат қўшиш” тугмасини босинг.

  • Шундан сўнг тизим сизга қўшиш мумкин бўлган ҳужжатлар рўйхатини таклиф қилади..

3-босқич: Ҳужжат турини танлаш

  • Очилган рўйхатдан ўзингизга керакли ҳужжат турини белгиланг.

  • Масалан: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти;
  • ID-карта;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • Ва бошқа турдаги расмий ҳужжатлар.

 

4-босқич: Жараённи якунлаш

  • Танлов амалга оширилгач (ва керак бўлса маълумотлар киритилгач), тизим ҳужжатни базага сақлайди.
  • Энди сизнинг ҳужжатингиз “Ҳужжатларим” рўйхатида акс этади ва ундан исталган вақтда фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.

Хавфсизлик эслатмаси: Сизнинг ҳужжат маълумотларингиз шифрланган ҳолда сақланади ва уларнинг махфийлиги тизим томонидан кафолатланади.

Биз билан боғланинг

Биз ёрдамга тайёрмиз
Icon
Банкқўллаб-қувватлаш хизмати
Xalq: 1106 | Aloqa: +998712307777
Icon
Baraka билан боғланиш учун:
Baraka ҳақида саволларингиз бўлса, ИҲМАнинг 1070 алоқа рақамига қўнғироқ қилинг.