Ушбу йўриқнома тизимда фойдаланувчи ҳисобига кириш пароли унутилган ёки йўқотилган ҳолларда уни қайта тиклаш тартибини тушунтиради. Жараён фойдаланувчининг шахсий маълумотларини текшириш, идентификациядан ўтиш ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган янги паролни ўрнатиш босқичларини ўз ичига олади. Қуйида келтирилган кетма-кетликка амал қилиш орқали тизимдан фойдаланиш имкониятини қисқа вақт ичида қайта тиклашингиз мумкин.
1-босқич: Жараённи бошлаш
Дастлаб, тизимнинг асосий саҳифасига ўтинг.
- Кириш: Асосий менюдаги “Кириш” тугмасини босинг.
- Сўров: Пайдо бўлган ойнада, одатда логин ва пароль киритиладиган жойнинг пастида “Паролни унутдингизми?” деган ёзувни кўрасиз. Шуни танланг.

2-босқич: Шахсингизни аниқлаш
Тизим айнан сиз эканлигингизни билиши учун маълумотларни аниқ киритишингиз керак:
- ЖШШИР (ПИНФЛ): Паспортингизнинг пастки қисмидаги 14 талик рақамни ёки паспорт серия ва рақамингизни киритинг.
- Туғилган сана: Календардан ўз туғилган кунингиз, ойингиз ва йилингизни белгиланг.
- Алоқа: Рўйхатдан ўтишда фойдаланган телефон рақамингизни киритинг. Бу жуда муҳим, чунки тасдиқлаш коди айнан шу рақамга боради.
- Давом этиш учун “Кейинги” тугмасини босинг.

3-босқич: Хавфсизлик ва Тасдиқлаш
Бу босқич ҳисобингизни бегоналардан ҳимоя қилиш учун керак.
- Идентификация: Тизим кўрсатмаларига биноан шахсингизни тасдиқланг (бу суратга тушиш ёки бошқа усул бўлиши мумкин).

- ОТП код: Телефонингизга СМС орқали келган махфий кодни (бир марталик пароль) махсус катакка киритинг.

Эслатма: Тасдиқлаш кодини ҳеч қачон бегоналарга, ҳатто ўзини банк ёки давлат ташкилоти ходими деб таништирганларга ҳам айтманг!
4-босқич: Янги пароль яратиш
Энди энг асосий қисмига келдик. Эски паролингизни унутинг, янгисини яратамиз:
- Янги пароль ўйлаб топинг: Пароль камида 8 та белгидан иборат бўлиши, унда катта-кичик ҳарфлар ва рақамлар бўлиши тавсия этилади.

- Киритиш ва Тасдиқлаш: Янги паролни биринчи қаторга ёзинг, сўнгра хатолик йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун иккинчи қаторга айнан ўша паролни қайта ёзинг.
- Якунлаш: “Кейинги” тугмасини босинг.
- Экранингизда “Паролингиз муваффақиятли янгиланди” деган хабарни кўрдингизми?
Демак, ҳаммаси жойида!
- Энди янги паролингиз ёрдамида тизимга бемалол киришингиз мумкин.


Уни хавфсиз жойда сақлашни ёки эслаб қолишни унутманг!
Ушбу қўлланма “Барака” мобил иловасида янги фойдаланувчи ҳисобини яратиш ва хизматлардан фойдаланиш учун рухсат олиш тартибини белгилайди. Рўйхатдан ўтиш жараёни шахсий маълумотларни киритиш, алоқа рақамини тасдиқлаш ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқ идентификациядан ўтиш босқичларини қамраб олади. Мазкур йўриқномада келтирилган амалларни кетма-кет бажариш фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлигини ҳамда давлат хизматлари билан интегратсиялашган тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлайди.
Барака иловасида рўйхатдан ўтиш бўйича босқичма-босқич йўриқнома. Барака иловаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун қуйидаги қадамларни бажаринг.
Ҳар бир босқич сизнинг хавфсизлигингиз ва маълумотларингиз аниқлигини таъминлашга хизмат қилади.
1-босқич. Иловани юклаб олиш ва бошлаш
- Смартфонингиз турига қараб Google Play ёки App Store дўконларидан “Барака” иловасини қидириб топинг ва юклаб олинг.
- Иловани ишга туширинг ва асосий экрандаги “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босинг.

2-босқич: Шахсий маълумотларни киритиш
Ушбу бўлимда давлат хизматлари билан интеграция қилиш учун аниқ маълумотлар талаб этилади:
- ЖШШИР (ПИНФЛ): Паспортингизнинг пастки қисмидаги 14 хонали рақамни киритинг.
- Паспорт маълумотлари: Паспорт серияси ва рақамини хатосиз ёзинг.
- Туғилган сана: Кун, ой ва йилингизни календардан белгиланг.
- Телефон рақами: Ҳозирда фаол бўлган алоқа рақамингизни киритинг.
- Оммавий оферта: Иловадан фойдаланиш шартлари ва офертани диққат билан ўқиб чиқинг ҳамда тасдиқлаш белгисини қўйинг.
- Давом этиш учун “Кейинги” тугмасини босинг.

3-босқич. Телефон рақамини тасдиқлаш (ОТП)
- Киритган телефон рақамингизга СМС орқали 4 хонали махфий код юборилади.
- Ушбу кодни иловадаги махсус майдонга киритинг. Бу сизнинг рақамингиз фаоллигини тасдиқлайди.

4-босқич. Идентификация ва Хавфсизлик
- Шахсни тасдиқлаш: Хавфсизлик талабларига мувофиқ, Face-ID ёки бошқа турдаги идентификация жараёнидан ўтинг.

- Пароль яратиш: Иловага кириш учун мураккаб ва эсда қоларли янги пароль ўйлаб топинг. Пароль талабларига риоя қилинг ва “Сақлаш” тугмасини босинг.

- ПИН-код ўрнатиш: Ҳар сафар иловага тезкор кириш учун 4 ёки 6 хонали махсус ПИН-код яратинг ва уни қайта киритиш орқали тасдиқланг.

Табриклаймиз! Рўйхатдан ўтиш жараёни муваффақиятли якунланди.
5-босқич. Иловага кириш ва Шахсий кабинет
Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, тизимга кириш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
- Асосий менюда “Кириш” тугмасини босинг.

- ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамингиз ва янги яратган паролингизни киритинг.

- СМС орқали келган бирмарталик ОТП-кодни киритинг ва шахсий кабинетга киринг.

- Шахсий кабинетга илк бор кирганингизда, экранда қуйидаги мазмундаги хабар пайдо бўлиши мумкин:
” Сиз рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, маълумотларингиз ваколатли органлар томонидан текширилади”.
” Нафақа мавжудлиги, унинг тури ва категорияси аниқланиши 3 соатгача вақт олиши мумкин”.
” Илтимос, текширув жараёни якунланишини кутинг”.
- Эслатма: Текширув давом этаётган вақтда сиз иловадаги бошқа барча хизматлар, менюлар ва янгиликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Текширув якунлангач, барча имкониятлар (нафақа маълумотлари ва ҳ.к.) тўлиқ фаоллашади.