Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

Ҳужжатларни тиклаш хизмати борми?

Ҳа, агар боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқолган бўлса, "Инсон" маркази уларни тиклаш ёки дастлабки тарзда олиш чораларини кўради (2-илова, 13-банд).

Бола қаерга жойлаштирилади?

Биринчи навбатда қариндошлари оиласига (васийлик/ҳомийлик), агар иложи бўлмаса тутинган (фостер) оилага жойлаштирилади (2-илова, 8-банд).

Назначается ли пособие таким детям?

Да, центр «Инсон» подготавливает все документы для оформления ребенку пособия или пенсии по случаю потери кормильца (подпункт "ж" пункта 6 приложения 1).

Боланинг мулкий ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?

"Инсон" маркази бедарак йўқолган ота-онадан қолган мол-мулкни бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда боланинг манфаатларини ифода этади (1-илова, 6-банд).

Ота-онаси бедарак йўқолган болага қандай мақом берилади?

Агар ҳар икки ота ва онаси расман бедарак йўқолган деб топилса, бола расман "ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола" деб эътироф этилади ва "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатга олинади (2-илова, 13-банд).

Суд органларининг бу жараёндаги мажбурияти нима?

Судлар шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда 24 соат ичида "Инсон" марказига хабар бериши шарт (2-илова, 5-банд).

Ота-онани бедарак йўқолган деб топиш учун ким судга ариза беради?

Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бунинг учун вояга етмаганнинг қонуний вакили ёҳуд ....Васийлик ва ҳомийлик органи ҳисобланган "Инсон" маркази вояга етмаган боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза киритади (1-илова, 6-банд).

Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

Ота-онаси йўқлиги ҳақида маълумот келиб тушгач, "Инсон" маркази 3 иш куни ичида боланинг ҳолатини ўрганади ва боланинг қонуний вакилини белгилаш чораларини кўради (893-сонли ВМҚ, 2-илова, 8-банд). Шу билан бирга, қонунчилик тартибида манфаатдор шахс топилмаса, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб шахснинг қидирувини сўрайди.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 33-моддаси

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони.

Васийлик тугатилгач, 18 ёшга тўлган ёшларга ёрдам бериладими?

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар “Ёшларга ҳамроҳлик” дастурига киритилади ва 23 ёшга қадар ижтимоий қўллаб-қувватланади (11-илова).

Васийликни тугатиш тўғрисидаги қарордан норози бўлса нима қилиш керак?

Манфаатдор шахслар "Inson" марказининг ушбу қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин (1-илова, 7-банд).

Васийлик тугатилгач, боланинг мол-мулки нима бўлади?

Васийлик тугатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади. Изоҳ: бола васийликка берилганида боланинг мулки - унинг шахсий эгалигидаги мулки бўлиб қолади, васийнинг эмас (1-илова, 6-банд).

Васийни мажбурий тартибда четлатиш мумкинми?

Ҳа. Агар васий ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, васийликни ўз манфаати йўлида ишлатса ёки болани назоратсиз қолдирса, "Инсон" маркази васийни четлатади.

Васий ўз вазифасидан қандай ҳолларда озод этилади?

Бола ота-онасига қайтарилганда, бола фарзандликка берилганда ёки васий соғлиғи туфайли ўз мажбуриятини бажара олмаганида (4-илова).

Васийлик қайси ҳолларда ўз-ўзидан (автоматик) тугатилади?

Бола 18 ёшга (вояга) етганда (4-илова, 34-банд).

Васийликни тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш муддати қанча?

Асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, васийликни тугатиш ҳақидаги қарор бир иш куни давомида расмийлаштирилади (4-илова).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (1-илова, 5-банд ва 4-илова, 34-банди).

Рўйхатга киргандан кейин нима бўлади?

Номзодга "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали муқобил жойлаштиришга муҳтож болалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади ва танлов жараёни бошланади.

Рўйхатга кириш рад этилиши мумкинми?

Ҳа, агар номзодда тиббий қарши кўрсатмалар бўлса, уй шароити талабга жавоб бермаса ёки скоринг баҳолашдан ўта олмаса.

Нега тайёрлов курси сертификати мажбурий?

Номзоднинг болани тарбиялашга психологик ва ҳуқуқий тайёрлигини тасдиқлаш учун. Бусиз номзодлар реестрига кириш имконсиз (7-илова).

Тизим қайси маълумотларни автоматик аниқлайди?

Судланганлик, никоҳ ҳолати, уй-жойга эгалик ва тўлов қобилияти (скоринг) ҳақидаги маълумотлар тизимдан автоматик олинади (3-банд "в" кичик банди).

Рўйхатга кириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

1. Ариза; 2. Тиббий хулоса (ВРК); 3. Тайёрлов курсини тугатганлик сертификати (фарзандликка ва тутинган оила учун) (3-банд).

Ариза қаерга ва қандай топширилади?

Номзодлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига бевосита ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қиладилар (3-банд).

Номзод сифатида рўйхатга олиш муддати қанча?

Ариза топширилиб, барча текширувлар якунлангач, номзод сифатида ҳисобга олиш ҳақидаги қарор бир иш куни давомида расмийлаштирилади (3-илова, 6-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (3-илова).

Хизмат учун ҳақ тўланадими?

"Инсон" маркази томонидан эмансипация бўйича қарор чиқариш ва хулоса бериш хизмати бепул амалга оширилади.

Никоҳга кирганлар ҳам эмансипация қилинадими?

Қонунга кўра, 18 ёшга тўлмасдан қонуний никоҳга кирган шахслар никоҳ қайд этилган вақтдан бошлаб автоматик равишда тўла муомалага лаёқатли ҳисобланади.

Эмансипация қилинган шахснинг мажбуриятлари ўзгарадими?

Ҳа, у ўзининг мажбуриятлари (масалан, етказилган зарар ёки қарзлар) бўйича мустақил жавобгар бўлади. Ота-оналар энди унинг ҳаракатлари учун жавоб бермайди.

Агар ота-она эмансипацияга рози бўлмаса-чи?

Ота-она ёки васийлар розилиги бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Қарор қабул қилиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилинади.

Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

Ота-оналарнинг розилиги бўлган тақдирда, васийлик органи (Инсон маркази) қарори бир иш куни давомида расмийлаштирилади.

Эмансипация учун асосий талаблар нима?

Шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлиши ёки ота-онаси (васийси) розилиги билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлиши шарт.

Неча ёшдан эмансипация қилиш мумкин?

Эмансипация 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд "в" кичик банди) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддаси.

Эмансипация нима ва у нима беради?

Бу 18 ёшга тўлмаган шахснинг вояга етганлар каби барча фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларига (шартнома тузиш, мулкни тасарруф этиш ва ҳ.к.) эга бўлишидир.

Мулкни ноқонуний тасарруф этишнинг оқибати нима?

Агар васий ёки учинчи шахслар боланинг мулкига зарар етказса, "Инсон" маркази боланинг манфаатини ҳимоя қилиб, судга даъво аризаси киритади.

Хизмат учун ҳақ тўланадими?

Йўқ, васийлик органи томонидан боланинг мулкини ҳисобга олиш ва назорат қилиш хизмати бепул.

Бола вояга етгач (18 ёш), мулк нима бўлади?

Васийлик тугатилгач, барча мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи бир иш куни ичида тўлиқ боланинг ўзига қайтарилади (далолатнома асосида).

Ҳисобга олинган мулклар мониторинг қилинадими?

Ҳа, ижтимоий ходим ҳар йили камида бир марта боланинг мулки бут сақланаётганини текширади ва натижасини "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритади.

Мулкни тасарруф этишда нотариуснинг роли нима?

Нотариус болага тегишли мулк бўйича битимни фақат "Инсон" марказининг тизим орқали юборган бир иш куни ичидаги ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина тасдиқлайди.

Қандай ҳолда мулкни сотишга рухсат берилади?

Фақатгина боланинг манфаатларига хизмат қилса (масалан, боланинг даволаниши учун зарур бўлса ёки кичик уйни сотиб, унинг номига каттароқ уй олинганда).

Васий боланинг мулкини (масалан, уйини) сота оладими?

Йўқ, васий боланинг мулкини ўз хоҳишича сота олмайди. Ҳар қандай битим учун "Инсон" марказининг ёзма рухсати (хулосаси) талаб этилади.

Боланинг мулки ҳақидаги маълумотлар қаердан олинади?

"Инсон" маркази ижтимоий ходими Кадастр, ЙҲХББ (ГАИ), банклар ва бошқа идораларнинг базалари орқали автоматик равишда маълумотларни олади (2-илова, 21-банд).

Моль-мулкни ҳисобга олиш муддати қанча?

Бола ижтимоий ҳимояга муҳтож (етим ёки қарамоғсиз) деб аниқланган кундан бошлаб бир иш куни давомида унинг барча мулклари тизимда ҳисобга олинади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд "ж" ва "л" кичик бандлари).

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.