Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

Курсда ўқиш муддати қанча?

Ўқув курслари Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган махсус дастур ва соатлар доирасида ташкил этилади.

Курсда нималар ўргатилади?

Етим болаларнинг психологияси, уларнинг янги оилага мослашуви, ҳуқуқий ва ижтимоий масъулият ҳамда тарбия методлари (7-илова).

Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумот қандай текширилади?

Агар номзод Агентлик тизимидаги марказда ўқиган бўлса, сертификат нусхасини топшириш шарт эмас, маълумотлар ваклатли орган томонидан мустақил равишда олинади (3-илова, 9-банд).

Курсни ўташ учун қаерга мурожаат қилинади?

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг ҳудудий бошқармасига бевосита мурожаат қилинади.

Курсни ўтаганлик ҳақидаги сертификат нега керак?

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, ҳуқуқий мажбуриятлар каби масалалаларни англаши учун номзодлар махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим. Махсус курсларни ўқимаган номзодлар болани тарбияга олувчи сифатида ҳисобга қўйилмайди.

Курсда ўқиш кимлар учун мажбурий?

Фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ҳамда болани тутинган (фостер) оила, профессионал (терапевтик) оилага олиш истагидаги барча номзодлар учун 7-илова, 6-банд).

Курсларда ўқиш учун фуқаро қаерга мурожаат қилиши лозим?

Номзод яшаш жойидан қатъий назар дарсларга қатнаши қулай бўлган ҳудуд бўйича "Inson" марказига мурожаат қилиши мумкин

Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

Бир иш куни ичида.

Сертификатнинг амал қилиш муддати борми?

Номзод тайёрлов курсидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификат олганидан сўнг уч йил давомида тарбиялаш учун бола олмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тайёрлов курсидан қайта ўтиши талаб этилади (7-илова, 26-банд)

Сертификат/маълумотнома нима учун керак?

Болани фарзандликка олиш ёки тутинган (фостер) оилага олиш учун аризага илова қилинадиган мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Бусиз ариза кўриб чиқилмайди.

Сертификатни “Инсон” марказига топшириш шартми?

Агар номзод Агентлик ҳузуридаги Малака ошириш марказида ўқиган бўлса, сертификат нусхасини топшириш шарт эмас — ваколатли орган томонидан мустақил равишда олинади (3-илова, 9-банд).

Сертификат/маълумотнома қачон берилади?

1. Номзод курсларга қабул қилиниб оффлайн машғулотларга қатнаётган даврида унга "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан маълумотнома берилади. 2. Номзод Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ўқув курсини тўлиқ тамомлаганидан сўнг 1 иш куни ичида сертификат расмийлаштирилади (7-илова).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (3-банд "б" кичик банди ва 7-илова).

Номзодларнинг тўлов қобилияти қандай текширилади?

Тизим орқали скоринг баҳолаш натижаларига кўра номзод (оила)нинг тўлов қобилияти ҳақидаги маълумотлар автоматик шакллантирилади ( қарорнинг 3-банд "в" кичик банди).

Қайси орган ОБУ ташкил этиш ҳақида якуний қарорни чиқаради?

2025 йил 1 февралдан бошлаб ОБУ ташкил этиш ва тугатиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг қарори асосида амалга оширилади (Ҳокимликлар ваколати тугатилган).

Қарор қабул қилиш муддати қанча?

Номзоднинг яшаш жойи бўйича "Инсон" марказига ариза билан мурожаат қилган даврдан бошлаб 1 ой ичида (3-илова)

Ариза беришда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

1. Ариза (эр-хотин розилиги билан); 2. Саломатлик ҳақида тиббий хулоса; 3. Тайёрлов курсидан ўтганлик ҳақида сертификат (3-банд).

ОБУ ташкил этиш бўйича ариза қаерга топширилади?

Номзодлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига бевосита келган ҳолда мурожаат қиладилар (6-илова, 15-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-банд ва мувофиқ Низомлар).

Кийим-бош харидини ким назорат қилади?

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари мониторинг доирасида боланинг кийим-бош билан таъминланганлик даражасини ўрганиб борадилар (3-илова).

Тўловлар тўхтатилишига нима сабаб бўлиши мумкин?

Бола 18 ёшга тўлганда, патронат шартномаси бекор қилинганда ёки бола ота-онасига қайтарилган тақдирда (6-илова).

Маблағлар нақд бериладими ёки картагами?

Тўловлар тутинган ота-оналарнинг банк картасига ёки ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб берилади.

Ушбу моддий ёрдамнинг мақсади нима?

Болаларни мавсумий кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш.

Ёрдам пули қайси манба ҳисобидан берилади?

2025 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (2-банд).

Кийим-бош учун маблағлар кимга тўланади?

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга (патронатга) олган тутинган ота-оналарга (2-банд).

Кийим-кечак учун маблағлар кимларга тўланади?

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга (патронатга) олган тутинган ота-оналарга (2-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори

Васийлик белгилаш бепулми?

Ҳа, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш бўйича давлат хизмати мутлақо бепул кўрсатилади (Қарор, 85-банд).

Дастлабки (вақтинчалик) васийлик нима?

Боланинг ҳаётига хавф туғилганда ёки шошилинч вазиятларда, барча ҳужжатлар йиғилгунга қадар, бир иш куни ичида бола вақтинча васийга топширилиши мумкин (4-илова).

Васийлик белгилашда боланинг фикри инобатга олинадими?

Ҳа, 10 ёшга тўлган болага васий ёки ҳомий тайинлашда унинг розилиги мажбурий ҳисобланади.

Кимлар васий ёки ҳомий бўлиши мумкин?

Фақат вояга етган, муомалага лаёқатли, соғлиғи жойида бўлган ва судланмаган шахслар. Биринчи навбатда боланинг яқин қариндошларига устунлик берилади (1-илова, 6-банд).

Васий/ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади?

2025 йил 1 февралдан бошлаб барча қарорлар туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан қабул қилинади (Ҳокимликлар ваколати тугатилган).

Васийлик ва ҳомийликнинг фарқи нимада?

Васийлик — 14 ёшга тўлмаган болаларга, ҳомийлик эса — 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга нисбатан белгиланади.

Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш муддати қанча?

Бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланган кундан бошлаб, унга васий тайинлаш масаласи узоғи билан бир ой давомида (шошилинч ҳолатда дастлабки васийлик 3 кунда) ёки ўрганиш натижасида кўриб чиқилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-илова).

Ёлғиз шахслар (никоҳда бўлмаганлар) фарзандликка олиши мумкинми?

Ҳа, қонунчилик талабларига жавоб берадиган (соғлиғи, даромади, уй-жойи жойида бўлган) ёлғиз шахслар ҳам фарзандликка олиш ҳуқуқига эга.

Фарзандликка олинган боладан хабар олиб туриладими?

Ҳа, васийлик органи фарзандликка олинган боланинг яшаш ва тарбияланиш шароитларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради (3-илова).

Боланинг исми ва фамилиясини ўзгартириш мумкинми?

Ҳа, фарзандликка олувчиларнинг илтимосига кўра болага уларнинг фамилияси берилиши ва исми ўзгартирилиши суд қарори билан белгиланади.

Фарзандликка олиш сири қандай сақланади?

Фарзандликка олиш сири қонун билан ҳимояланган. "Инсон" маркази ва суд ходимлари бу сирни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилади (1-илова, 6-банд).

Фарзандликка олувчилар ва бола ўртасидаги ёш фарқи қанча бўлиши керак?

Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинаётганлар ўртасидаги ёш фарқи 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт (Оила кодекси талаби).

Курсда ўқиш мажбурийми?

Ҳа, фарзандликка олувчилар Агентлик ҳузуридаги марказда тайёрлов курсини ўтаган бўлиши ва сертификатга эга бўлиши шарт (7-илова).

Фарзандликка олиш ҳақида якуний қарорни ким чиқаради?

Фарзандликка олиш фақат фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ҳал қилинади. "Инсон" маркази эса судга асослантирилган хулоса беради.

Фарзандликка олиш учун ариза неча кунда кўриб чиқилади?

Номзод ариза бергач, унинг шароитларини ўрганиш ва номзод сифатида ҳисобга олиш ҳақидаги хулоса бир иш куни давомида расмийлаштирилади (3-илова, 6-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (5-илова) ва Оила кодекси.

Патронат фарзандликка олишдан нимаси билан фарқ қилади?

Патронатда бола билан ота-она ўртасида ҳуқуқий (меросхўрлик) алоқалар ўрнатилмайди, бу тарбия учун шартномавий келишув ҳисобланади.

Курсда ўқиш мажбурийми?

Ҳа, патронатга олишдан олдин номзодлар албатта тайёрлов курсини тугатган бўлиши ва сертификатга эга бўлиши шарт (7-илова).

Патронат шартномаси ким билан тузилади?

"Инсон" маркази ва болани тарбияга олган шахслар (тутинган ота-оналар) ўртасида тузилади (4-банд).

Тутинган ота-оналарга ҳақ тўланадими?

Ҳа. Болани тарбиялаганлик учун тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар ва боланинг кийим-бош/пойабзал харажатлари қопланади (2-банд).

Патронат учун қаерга мурожаат қилинади?

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн (3-банд).

Патронатга олиш муддати қанча?

Аризани ўрганиш ва номзодлар реестрига киритиш бир иш куни давомида (ҳужжатлар тўлиқ бўлса) расмийлаштирилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (6-илова).

Патронат ўзи нима?

Бу етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани шартнома асосида тутинган (фостер) оилага тарбияга бериш шаклидир.

Расмийлаштириш учун ҳақ тўланадими?

Йўқ, васийлик ва ҳомийликни расмийлаштириш бўйича барча давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

Боланинг фикри сўраладими?

Ҳа, 10 ёшга тўлган болага васий ёки ҳомий тайинлашда унинг розилиги мажбурий ҳисобланади (1-илова).

Васийликни расмийлаштиришда устунлик кимга берилади?

Биринчи навбатда боланинг яқин қариндошларига (бобо, буви, ака-ука, опа-сингил, амаки, амма, тоға, хола) устунлик берилади (1-илова, 6-банд).

Васий/ҳомий бўлиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Ариза, соғлиғи ҳақида хулоса ва (агар фарзандликка олиш бўлса) тайёрлов курси сертификати. Қолган маълумотлар (судланганлик, даромад, уй-жой) тизимдан автоматик олинади.

Қайси орган васийликни расмийлаштиради?

2025 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ваколати тугатилиб, васийликни расмийлаштириш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари қарори билан амалга оширилади.

Ариза қаерга ва қандай топширилади?

Номзодлар "Инсон" марказларига бевосита келган ҳолда ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қиладилар (3-банд).

Васийликни расмийлаштириш муддати қанча?

Шошилинч ҳолларда (дастлабки васийлик) ҳужжатлар бир иш куни давомида расмийлаштирилади. Умумий ўрганиш ва васий тайинлаш жараёни тизим орқали тезкор амалга оширилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-илова).

Боланинг уйи у вояга етгунча сотилиши мумкинми?

Фақат истисно ҳолатларда, агар бу боланинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун ўта зарур бўлса ва васийлик органининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса.

Хулоса қандай шаклда юборилади?

2025 йил 1 февралдан бошлаб барча хулосалар нотариал идораларга "Электрон ҳукумат" тизими орқали рақамли шаклда, бир иш куни ичида юборилади.

Боланинг мулки қаерда ҳисобга олинади?

Бола аниқланган заҳоти унинг барча давлат рўйхатидан ўтадиган мол-мулки "Ижтимоий ҳимоя" АТда электрон шаклда ҳисобга олинади (2-илова, 21-банд).

Васийлик органининг бу борадаги ваколати қандай?

"Инсон" маркази боланинг мулкини бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда унинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилишда иштирок этади (1-илова, 6-банд).

Хулоса нима мақсадда берилади?

Боланинг номидаги кўчар ва кўчмас мулкларни сотиш, ҳадъя қилиш ёки алмаштириш каби нотариал битимларни амалга оширишда боланинг манфаатлари бузилмаслигини тасдиқлаш учун.

Хулоса бериш муддати қанча?

Нотариал идора сўрови келиб тушган кундан бошлаб, боланинг мулкий манфаатларини ўрганиш ва хулоса тақдим этиш бир иш куни давомида расмийлаштирилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (1-илова, 6-банд "ж" кичик банди).

Ҳар бир харажат учун алоҳида рухсатнома керакми?

Одатда, муайян муддатга (масалан, бир йилга) боланинг кундалик эҳтиёжлари учун ойлик тўловларни олишга умумий рухсатнома берилади. Йирик харидлар учун эса алоҳида рухсатнома талаб этилиши мумкин.

Рухсатномасиз пулларни ишлатишнинг оқибати нима?

Агар васий маблағларни боланинг манфаатларига зид сарф кўрса, васийлик органи рухсатнома беришни рад этади ва васийни вазифасидан озод этиш масаласини кўради (1-илова).

Рухсатнома қандай шаклда берилади?

2025 йил 1 февралдан бошлаб рухсатнома қоғоз кўринишида эмас, балки "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали рақамли шаклда шакллантирилади ва банкларга юборилади.

Рухсатнома олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилинади.

Нега васий бу пулларни ўз хоҳишича ишлата олмайди?

Боланинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун. Васий пулларни фақат боланинг таъминоти, таълими ва соғлиғи учун сарфлашга мажбур (4-илова).

Ижтимоий тўловлар деганда нималар тушунилади?

Болага тайинланган пенсия, нафақа, алимент ҳамда унинг мулкидан келадиган даромадлар (масалан, ижара ҳақининг болага тегишли қисми).

Рухсатнома бериш муддати қанча?

Васий ёки ҳомий мурожаат қилганидан сўнг, боланинг эҳтиёжлари ўрганилиб, рухсатнома бир иш куни давомида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (1-илова, 6-банд "д" кичик банди).

Ушбу ёрдам учун тўлов қилинадими?

Йўқ, васийлик органининг судлардаги иштироки ва хулоса бериши бепул давлат хизмати ҳисобланади.

“Инсон” маркази судга даъво аризаси кирита оладими?

Ҳа, агар боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилса, марказ ўз ташаббуси билан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки болани оиладан олиш бўйича судга мурожаат қилади.

Боланинг фикри судда инобатга олинадими?

Ҳа, ижтимоий ходим 10 ёшга тўлган боланинг фикрини алоҳида ўрганади ва уни судга етказади (1-илова, 6-банд).

Ижтимоий ходим судга қандай маълумотларни тақдим этади?

Боланинг яшаш шароити, оиладаги муҳит, боланинг ота-онасига бўлган муносабати ва боланинг ўз фикри ҳақидаги электрон ўрганиш далолатномасини.

Қайси турдаги суд ишларида ижтимоий ходим иштирок этиши шарт?

Боланинг яшаш жойини белгилаш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ёки тиклаш), фарзандликка олиш ва болани тортиб олиш билан боғлиқ барча ишларда.

Судга хулоса тақдим этиш муддати қанча?

Суд сўрови келиб тушганидан сўнг, ижтимоий ходим вазиятни ўрганиб, бир иш куни давомида асослантирилган хулосани тайёрлайди ва судга тақдим этади.

Ижтимоий ходим судда қандай мақомда қатнашади?

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими васийлик ва ҳомийлик органи вакили сифатида боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун иштирок этади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (1-илова, 6-банд "з" кичик банди).

Рад жавоби устидан шикоят қилса бўладими?

Ҳа, "Инсон" марказининг хулосасидан норози бўлган томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.

Васийлик органи хулоса беришни рад этиши мумкинми?

Ҳа, агар фамилияни ўзгартириш боланинг манфаатларига зид бўлса (масалан, мерос ҳуқуқига таъсир қилса), рад жавоби берилади.

Мурожаатни онлайн юборса бўладими?

Ҳа, аризани ЙИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин, хулоса ҳам электрон шаклда ФХДЁга юборилади.

Хизмат учун тўлов борми?

Йўқ, "Инсон" маркази томонидан ФХДЁга хулоса бериш мутлақо бепул амалга оширилади.

Ота-онаси номаълум болаларга қандай исм берилади?

Бундай ҳолларда исм, фамилия ва ота исми "Инсон" марказининг ФХДЁга юборган хулосаси асосида берилади (2-илова).

Боланинг розилиги неча ёшдан сўралади?

10 ёшга тўлган боланинг фамилиясини ўзгартириш учун унинг розилиги мажбурий ҳисобланади.

Қайси ҳолларда васийлик органи хулосаси шарт?

Ота-оналар боланинг исми бўйича келиша олмаса ёки 18 ёшга тўлмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш талаб этилса.

Хулоса бериш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Хизматнинг ҳуқуқий асоси қайси ҳужжат?

ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд "и" кичик банди) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси.

Ушбу хизматнинг асосий мақсади нима?

Боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришда унинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилмаслигини васийлик органи (Инсон маркази) томонидан тасдиқлаш.

“Она уйи”дан чиққандан кейин ёрдам давом этадими?

Ҳа, аёл марказдан чиққач, "Инсон" маркази унинг бандлигини ва ижтимоий ҳолатини мониторинг қилишда давом этади.

Аёлнинг шахси сир сақланадими?

Ҳа, "Она уйи"га жойлаштирилган аёл ва боланинг шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Хизмат учун ҳақ тўланадими?

Йўқ, "Она уйи" хизматлари давлат томонидан бепул кўрсатилади (Қарор, 2-банд).

“Она уйи”да қандай ёрдам кўрсатилади?

Турар-жой, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, психологик кўмак ва онага касб-ҳунар ўргатиш орқали уни жамиятга интеграция қилиш.

“Она уйи”да қанча муддат яшаш мумкин?

Аёл ва боланинг ижтимоий ҳолати яхшилангунга қадар (одатда 6 ойдан 1 йилгача), бироқ бу муддат индивидуал ривожланиш режаси асосида белгиланади.

Жойлаштириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки онлайн равишда ЙИДХП орқали мурожаат қилинади.

Кимлар “Она уйи”га жойлаштирилиши мумкин?

Қийин ижтимоий вазиятдаги ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача фарзанди бор, яшаш жойи бўлмаган ёки оилавий тазйиққа учраган оналар.

Жойлаштириш ҳақида қарор неча кунда қабул қилинади?

Аёл ёки унинг яқинлари мурожаат қилганидан сўнг, вазият ўрганилиб, бир иш куни давомида йўлланма бериш масаласи ҳал қилинади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд "б" кичик банди).

“Она уйи” ўзи нима ва унинг мақсади нима?

Бу оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларни ва уларнинг гўдакларини биргаликда сақлаш орқали боланинг етим қолишининг олдини олишга қаратилган марказдир.

Мақсади нима?

Асосий мақсад — болани гўдаклар уйига топширишнинг олдини олиш ва уни оила муҳитида сақлаб қолишдир.

Аёлнинг шахси сир сақланадими?

Ҳа, марказда сақланаётган аёл ва боланинг шахсий маълумотлари махфийлиги қонун билан кафолатланади.

Обучают ли мать какой-либо профессии?

Да, для того чтобы в будущем мать могла жить самостоятельно, ей оказывают помощь в обучении профессии и трудоустройстве.

Хизматлар бепулми?

Ҳа, яшаш жойи, озиқ-овқат ва психологик кўмак давлат томонидан бепул кўрсатилади.

Қаерга мурожаат қилиш лозим?

Ҳудудий "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки онлайн равишда ЙИДХП (my.gov.uz) орқали.

“Она уйи”да қанча муддат яшаш мумкин?

Она ва боланинг ижтимоий ҳолати барқарорлашгунча (одатда 6 ойдан 1 йилгача муддатга).

Жойлаштириш ҳақида қарор неча кунда чиқади?

Аёлнинг ҳолати ўрганилиб, бир иш куни давомида йўлланма бериш масаласи ҳал қилинади.

Кимлар бу ерга жойлаштирилиши мумкин?

Қийин ижтимоий аҳволдаги (уйсиз, тазйиқ остидаги) ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача фарзанди бор оналар.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд "б" кичик банди).

“Оналар маскани” ўзи нима?

Бу оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларни ва уларнинг гўдакларини биргаликда сақлаш орқали боланинг етим қолишининг олдини олувчи марказдир.

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.