Default

Карта буюртма қилиш

Ушбу йўриқнома фойдаланувчиларга янги банк картасини масофавий тарзда буюртма қилиш тартибини тушунтиради. Жараён банкни танлаш, хизмат кўрсатиш нуқтасини белгилаш ва аризани тасдиқлаш босқичларини ўз ичига олади. Мазкур хизмат банк филиалларига бормасдан туриб сўров юбориш имконини беради ва аризанинг ҳолати ҳақида фойдаланувчини масофавий хабардор қилиш тизими билан таъминланган.

Янги банк картасига эга бўлиш учун қуйидаги кетма-кетликни бажаринг:

1-босқич: Хизматни танлаш

  • Илованинг асосий саҳифасида ёки тегишли бўлимда жойлашган “Карта буюртма қилиш” тугмасини босинг.

2-босқич: Жараённи бошлаш

  • Маълумотлар билан танишиб чиқиб, давом этиш учун “Кейинги” тугмасини босинг.

3-босқич: Банкни танлаш

  • Тизимда таклиф этилаётган ҳамкор банклар рўйхати билан танишиб чиқинг ва ўзингизга маъқул бўлган, шартлари сизга мос келадиган банкни танланг.

4-босқич: Филиални белгилаш

  • Карта тайёр бўлгач, уни қабул қилиб олишингиз учун сизга энг яқин ёки қулай бўлган банк филиалини рўйхатдан танланг.
  • Танланган маълумотлар (банк ва филиал номи) тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг ва “Кейинги” тугмасини босинг.

 

5-босқич: Аризани юбориш

  • Барча босқичлар якунлангач, сўровни расмийлаштириш учун “Тасдиқлаш” тугмасини босинг.

6- босқич. Тўлов усулини танлаш

Тасдиқлаш тугмаси босилгандан сўнг, тизим автоматик равишда тўлов бўлимига ўтади. Бу ерда сизга қулай бўлган тўлов воситасини танланг:

  • Барака картаси ёки Uzcard/Humo банк карталари;
  • Paynet, Click ёки Payme электрон тўлов тизимлари.

Фойдали маслаҳат: Агар қурилмангизда (телефонингизда) сиз танлаган тўлов иловаси (Click, Payme ёки Paynet) ўрнатилган бўлса, тизим автоматик равишда ушбу иловага ўтиб, тайёр тўлов ҳисобини очади.

Альтернатив равишда, кўрсатилган махсус 9 хонали ID рақамдан фойдаланиб PAYNET банкоматлари орқали ҳам нақд пулда тўлов қилишингиз мумкин.

7-Босқич. Тўловни якунлаш

  • Илова ичида тўлов тафсилотлари ва хизмат ҳақи (40 000 сўм) акс этган ойна очилади. Тўловни амалга ошириш учун шунчаки “Тўлаш” тугмасини босинг.

8-босқич. Муваффақиятли тўлов статуси

  • Тўлов муваффақиятли бажарилгандан сўнг, экранда яшил тасдиқ белгиси билан “Тўлов муваффақиятли ўтди” хабари пайдо бўлади. Бу ерда сиз:
  • Тафсилотлар ва квитанция тугмаси орқали тўлов чекини юклаб олишингиз;
  • Ёпиш тугмасини босиб, карта тайёр бўлиш жараёнини кузатишга ўтишингиз мумкин.
  • Хабардор қилиш: Банк томонидан карта эмиссия қилингач (тайёр бўлгач), рўйхатдан ўтган телефон рақамингизга ёки илова орқали сизга билдиришнома юборилади.

Шундан сўнг, танланган филиалга бориб картангизни олишингиз мумкин.

Биз билан боғланинг

Биз ёрдамга тайёрмиз
Icon
Банкқўллаб-қувватлаш хизмати
Xalq: 1106 | Aloqa: +998712307777
Icon
Baraka билан боғланиш учун:
Baraka ҳақида саволларингиз бўлса, ИҲМАнинг 1070 алоқа рақамига қўнғироқ қилинг.