Ҳужжатларни тиклаш хизмати борми?
Ҳа, агар боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқолган бўлса, "Инсон" маркази уларни тиклаш ёки дастлабки тарзда олиш чораларини кўради (2-илова, 13-банд).
Бола қаерга жойлаштирилади?
Биринчи навбатда қариндошлари оиласига (васийлик/ҳомийлик), агар иложи бўлмаса тутинган (фостер) оилага жойлаштирилади (2-илова, 8-банд).
Назначается ли пособие таким детям?
Да, центр «Инсон» подготавливает все документы для оформления ребенку пособия или пенсии по случаю потери кормильца (подпункт "ж" пункта 6 приложения 1).
Боланинг мулкий ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
"Инсон" маркази бедарак йўқолган ота-онадан қолган мол-мулкни бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда боланинг манфаатларини ифода этади (1-илова, 6-банд).
Ота-онаси бедарак йўқолган болага қандай мақом берилади?
Агар ҳар икки ота ва онаси расман бедарак йўқолган деб топилса, бола расман "ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола" деб эътироф этилади ва "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатга олинади (2-илова, 13-банд).
Суд органларининг бу жараёндаги мажбурияти нима?
Судлар шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда 24 соат ичида "Инсон" марказига хабар бериши шарт (2-илова, 5-банд).
Ота-онани бедарак йўқолган деб топиш учун ким судга ариза беради?
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бунинг учун вояга етмаганнинг қонуний вакили ёҳуд ....Васийлик ва ҳомийлик органи ҳисобланган "Инсон" маркази вояга етмаган боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза киритади (1-илова, 6-банд).
Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?
Ота-онаси йўқлиги ҳақида маълумот келиб тушгач, "Инсон" маркази 3 иш куни ичида боланинг ҳолатини ўрганади ва боланинг қонуний вакилини белгилаш чораларини кўради (893-сонли ВМҚ, 2-илова, 8-банд). Шу билан бирга, қонунчилик тартибида манфаатдор шахс топилмаса, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб шахснинг қидирувини сўрайди.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 33-моддаси