Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Baraka иловасида янгиланиш: виртуал карта ва 6 та янги ижтимоий хизмат!

12.10.2026

Baraka иловасида янгиланиш: виртуал карта ва 6 та янги ижтимоий хизмат!

Baraka иловаси фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш ва рақамли ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтиришда давом этади. Илованинг навбатдаги янгиланишида молиявий амалларни соддалаштирувчи функциялар ҳамда фойдаланувчилар  учун муҳим бўлган бир қатор янги ижтимоий имкониятлар тақдим этдик.

Иловага қўшилган асосий янгиликлар ва уларнинг афзалликлари билан танишинг.

Халқ банки фойдаланувчилари учун молия ва рўйхатдан ўтиш қулайликлари

Янгиланишда банк хизматларидан фойдаланиш жараёни янада тезкор ва қулай ҳолатга келтирдик:

Дарҳол виртуал карта очиш. Эндиликда Халқ банкини танлаган фойдаланувчилар жисмоний картани буюртма қилишдан олдин илованинг ўзида виртуал карта оча олишади. Бу имконият иловадан дарҳол фойдаланишни бошлаш имконини беради. Ҳозиргача бу фақа Алоқабанк орқали карта очишда амал қиларди.

Телефон рақамни тезкор янгилаш. Рўйхатдан ўтиш жараёнида Халқ банки телефон рақамини ўзгартириш ва янгилаш имконияти яратилди.

6 та янги ижтимоий тўлов ва ёрдам хизмати

Baraka иловаси орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими яна ҳам осонлашди. Энди иловада қуйидаги 6 та янги ижтимоий тўлов ва ёрдамга ариза топширишингиз мумкин:

  1. Ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт турлари бўйича йўлланма олиш учун ариза (бепул машғулотлар)
  2. Ногиронлиги бўлган шахсларни (1 ва 2-гуруҳ) ишга қабул қилувчи ташкилотлар учун бандликни қўллаб-қувватлаш ва субсидиялар олиш учун ариза
  3. Ногиронларни (1 ва 2-гуруҳ) ишга қабул қилган ташкилотлар учун уларнинг ишини мослаштириш учун субсидиялар олиш учун ариза
  4. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш бўйича компенсация олиш учун ариза
  5. Кундузги парваришлаш хизматлари ташкилотларига рухсатнома бериш учун ариза
  6. Болаларга кундузги парвариш хизмати кўрсатувчи ташкилотларга рухсатнома бериш учун ариза

Барча янгилик ва қулайликлардан тўлиқ фойдаланиш учун Baraka иловасини Play Market ёки App Store орқали янгиланг.