70дан ортиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамга Барака иловасидан ариза топширинг!
12.02.2026
Энди Baraka иловангиз орқали 70 дан ортиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамга ариза жўната оласиз. Энг муҳими, аризангиз ҳолати ва натижасини тўғридан-тўғри илова ичида кузатасиз. Бунинг учун иловага «Менинг аризаларим» бўлимини қўшдик.
Рақамли хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида, Baraka иловасига яна бир қулайлик қўшдик. Бу билан нафақат ариза топшириш жараёнини соддалаштирдик, балки фойдаланувчиларга ўз мурожаатлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш имконини берувчи «Менинг аризаларим» бўлимини ҳам қўшдик.
Аризани қандай топширасиз?
Ижтимоий ёрдам ёки хизматга мурожаат қилиш жараёни максимал даражада қулайлаштирилган:
- Имтиёзларни танлаш: Илованинг асосий менюсидаги «Имтиёзларим» бўлимига ўтинг.
- Хизматни топиш: «Ариза топшириш» тугмасини босинг ва рўйхатдан ўзингизга керакли ижтимоий хизматни танланг.
- Маълумотларни киритиш: Сўралган зарур маълумотларни тўлдиринг ва «Давом этиш» тугмасини босинг.
- Тасдиқлаш: Экранда «Аризангиз қабул қилинди» ёзуви пайдо бўлади – бу сизнинг мурожаатингиз тизимга муваффақиятли киритилганини билдиради.
«Менинг аризаларим» бўлими
Иловага қўшилган янги бўлим орқали фойдаланувчиларимиз ҳар бир топширилган аризанинг ҳолатини (кўриб чиқилмоқда, тасдиқланди ёки рад этилди) ва якуний натижасини масофадан туриб кузатиб боришлари мумкин. Бу турли идораларга бориш ва ортиқча вақт сарфлаш заруриятини йўқотади.
Бизга 6 000 дан ортиқ мижоз ишонч билдирди
Бугунги кунга келиб, 6 мингдан ортиқ фаол фойдаланувчи ўз ижтимоий хизмат ва ёпрдамларга аризасини Baraka иловасига ишониб топширмоқда. 70 дан ортиқ хизмат турларининг мавжудлиги эса жамиятнинг барча қатламлари учун зарур ёрдамни қамраб олиш имконини беради.
Бизнинг мақсадимиз — ижтимоий ҳимояни ҳар бир фуқаро учун очиқ, шаффоф ва энг асосийси, бир неча сонияда эришиш мумкин бўлган хизматга айлантиришдир.
Барака жамоаси иловани янада такомиллаштириш ва хизматлар сонини оширишда давом этади. Ижтимоий имтиёзлардан фойдаланишни ҳозироқ бошлаш учун Baraka иловасини юклаб олинг!
Baraka — ижтимоий хизматлар энди янада яқин!