Baraka

Baraka ҳақида

Ижтимоий тўловлар ва ёрдамлар учун битта карта ва битта илова. Давлат сизга тўлайдиган пул — пенсия, нафақалар, стипендия — энди битта картага тушади. Бу карта Baraka ижтимоий картаси деб аталади.

Baraka рақамларда

1 000 000+

Baraka карталари чиқарилди

70+

иловадаги ижтимоий тўлов ва ёрдамлар сони

0%

коммунал ва давлат тўловлари учун комиссия

2

та банк картани чиқаради: Халқ банки ва Алоқабанк

Сиз учун нима ўзгаради

Камроқ қоғозбозлик

Ҳужжат ўрнида кўрсатасиз. Паспорт (ID карта), пенсия гувоҳномаси, талабалик гувоҳномаси ёки ногиронлик маълумотномасини олиб юриш шарт эмас. Битта карта етарли.

Пул картангизга тушади

Пенсия, нафақалар ва стипендия тўғридан-тўғри картангизга тушади

Харид қиласиз.

Дўкон, дорихона ва бозорда картани терминалга теккизиб тўлайсиз. Банкоматдан нақд пул ечасиз.

Baraka лойиҳаси кимники?

Baraka — давлат лойиҳаси. Уни Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқаради.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги. Baraka лойиҳасини амалга оширади.

Халқ банки

Baraka карталарини чиқаради ва карта эгаларига хизмат кўрсатади.

Алоқабанк

Baraka карталарини чиқаради ва карта эгаларига хизмат кўрсатади.