Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори (Қарорнинг 5-банди, Маъмурий регламентнинг 9-банди “ж” кичик банди ва 30-банди).

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Бир иш куни ичида ариза ва истак ўрганилиб, дастлабки баҳолаш натижаларига кўра якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури доирасида йўлланма расмийлаштирилади.

Хизмат қандай шаклларда кўрсатилади?

• Кундузги қатнов шаклида: Уйда яшаб, марказ йўлланмаси билан бориб ўқиш орқали; • Стационар шаклда: Реабилитация марказида (шелтерда) вақтинча яшаш даврида ўқишга йўналтирилиш орқали.

Аёл киши ўқиётган вақтда унинг фарзандларига ким қарайди?

Энг муҳим қулайлик: Хотин-қизлар касбга ўқиётган ёки иш билан таъминланаётган даврда, уларнинг вояга етмаган фарзандларига қараб туриш учун махсус қўшимча тарбиячи ажратилади ва биркитилади.

Аёллар қаерга ва қандай касбларга ўқитилади?

Хизмат доирасида хотин-қизларни ҳудудлардаги Мономарказлар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига давлат линияси орқали бепул ўқишга йўлланма берилади.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизлар.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш орқали; • Ўз маҳаллангизда фаолият кўрсатувчи ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали; • Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказлари (шелтерлар) орқали.

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.