Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент.

Хизматни кўрсатиш қайси ҳолларда рад этилади?

• Жабланган хотин-қизлар хизматдан фойдаланишга розилик билдирмаганда ёки ҳимоя ордери олишни рад этганда; • Тиббий кўрикда марказда қолишга тўсқинлик қилувчи ўткир юқумли, оғир руҳий ёки фаол босқичдаги сил касалликлари аниқланганда (бунда шахс аввал шифохонага жойлаштирилади).

Хизмат қаерда ва қандай шаклда кўрсатилади?

• Кундузгии қатнов шаклида: "Инсон" марказларида қисқа ва узоқ муддатли психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. • Стационар (бошпана) шаклида: Реабилитация марказларида (шелтерларда) 6 ойгача бепул яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур хизматлар тақдим этилади.

Хизматни кўрсатиш муддати қанча?

• Зудлик билан (1 иш куни ичида): Ҳолат дастлабки баҳолашдан ўтказилиб, жабрланувчи "Бирламчи кўмак хонаси"га жойлаштирилади ва ҳимоя ордери берилади. • 5 иш куни ичида: Реабилитация марказига (шелтерга) жойлаштирилганда, мутахассислар томонидан якка тартибдаги узоқ муддатли ёрдам дастури тузилади.

Қандай ҳужжатлар ва маълумотлар талаб этилади?

Ариза беришда қуйидаги маълумотлар киритилади: • Хизматдан фойдаланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми; • Туғилган йили, санаси ва манзили. Эслатма: Шифохонага ёки реабилитация марказига жойлашиш учун ҳеч қандай қўшимча қоғоз ёки справкалар талаб этилмайди.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Аризачилар)

• Тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари; • Зўравонлик ҳолатига гувоҳ бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар (учинчи шахслар).

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали; • Ички ишлар органларининг "102" рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига учрашиш орқали; • 1146 (“Ишонч телефони”) ёки 112 рақамларига боғланиш орқали.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 9-банди “д” кичик банди ва 30-банди.

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Бир иш куни ичида мурожаат ўрганилиб, дастлабки баҳолаш ўтказилади ва ҳужжатларни тиклаш бўйича якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига тегишли чоралар киритилади.

Ҳужжатлар тиклангунга қадар болаларнинг боғча ёки мактабга бориши тўхтаб қоладими?

Йўқ, тўхтамайди. Ҳужжатлар тиклангунга қадар ҳам ваколатли органларнинг йўлланмаси ёки далолатномаси асосида вояга етмаган фарзандлар яқин атрофдаги мактаб ёки боғчага вақтинчалик мажбурий жойлаштирилади.

Агар ҳужжатлар бошқа туман ёки вилоятдан олинган бўлса, аёл ўша ерга бориши шартми?

Йўқ, шарт эмас. “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг ФҲДЁ ва ИИБ базалари билан интеграцияси туфайли марказ ходимлари керакли маълумотларни электрон сўров орқали ўзи турган жойдан туриб олади.

Хизмат доирасида қандай амалий ёрдам кўрсатилади?

• Марказнинг ҳуқуқшунослари ва ижтимоий ходимлари тегишли давлат идораларига (ДХМ, ФҲДЁ, ИИБ) сўровномалар тайёрлайди ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида аёлга ҳамроҳлик қилади. • Агар аёл бошпанада (шелтерда) яшаётган бўлса, ҳужжатларни шелтернинг ўзига олиб келиб топширишга кўмаклашилади.

Қандай ҳужжатлар ва маълумотлар талаб этилади?

Аризачи марказга мурожаат қилганда қуйидаги маълумотларни тақдим этади: • Хизматдан фойдаланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми; • Туғилган йили, санаси ва манзили. Эслатма: Агар шахсий ҳужжатлар зўравонлик содир этган шахс томонидан олиб қўйилган ёки йўқотилган бўлса, уларни қайта тиклаш учун фуқародан ҳеч қандай қўшимча қоғозбозлик ёки маълумотнома (справка) талаб этилмайди.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш орқали; • Ўз маҳаллангизда фаолият кўрсатувчи ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори (Қарорнинг 5-банди, Маъмурий регламентнинг 9-банди “ж” кичик банди ва 30-банди).

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Бир иш куни ичида ариза ва истак ўрганилиб, дастлабки баҳолаш натижаларига кўра якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури доирасида йўлланма расмийлаштирилади.

Хизмат қандай шаклларда кўрсатилади?

• Кундузги қатнов шаклида: Уйда яшаб, марказ йўлланмаси билан бориб ўқиш орқали; • Стационар шаклда: Реабилитация марказида (шелтерда) вақтинча яшаш даврида ўқишга йўналтирилиш орқали.

Аёл киши ўқиётган вақтда унинг фарзандларига ким қарайди?

Энг муҳим қулайлик: Хотин-қизлар касбга ўқиётган ёки иш билан таъминланаётган даврда, уларнинг вояга етмаган фарзандларига қараб туриш учун махсус қўшимча тарбиячи ажратилади ва биркитилади.

Аёллар қаерга ва қандай касбларга ўқитилади?

Хизмат доирасида хотин-қизларни ҳудудлардаги Мономарказлар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига давлат линияси орқали бепул ўқишга йўлланма берилади.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизлар.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш орқали; • Ўз маҳаллангизда фаолият кўрсатувчи ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали; • Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказлари (шелтерлар) орқали.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 4-боб, 30-банди.

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Аёл ва унинг фарзандлари ҳудудий марказга келган кундан бошлаб, 5 иш куни ичида тузиладиган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури доирасида зудлик билан ташкил этилади.

Болаларнинг ҳужжатлари йўқ бўлса ҳам мактаб ёки боғчага қабул қилинадими?

Ҳа, қабул қилинади. Ҳужжатлар тикланаётган даврда ҳам ваколатли органларнинг (Инсон маркази ёки профилактика инспектори) йўлланмаси ва далолатномаси асосида болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи тўхтатилмайди.

Болаларнинг таълим муассасасига бориб-келиши ва хавфсизлиги қандай таъминланади?

Муҳим қоида: Болалар боғча ёки мактабга вақтинча жойлаштирилганда, уларни таълим муассасасига олиб бориш ва олиб келиш (кузатиб қўйиш) хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳудудий марказ томонидан тўлиқ таъминланади.

Болалар қандай таълим муассасаларига жойлаштирилади?

Боланинг ёшига қараб, реабилитация марказига энг яқин ҳудуддаги мактабгача таълим (боғча) ёки умумий ўрта таълим (мактаб) муассасаларига вақтинча жойлаштирилади.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб, ҳудудий марказга (шелтерга) жойлаштирилган хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказлари (шелтерлар) орқали (аёл киши вақтинча бошпанага жойлаштирилган пайтда ушбу хизмат автоматик равишда ишга тушади).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 2, 4 ва 5-бобларига тегишли бандлари.

Ўз ҳудудидаги марказда жой бўлмаса нима қилинади?

Агар аёлнинг яшаш жойидаги марказда бўш ўрин бўлмаса, унга яқин бўлган ҳудуддаги ёки ўз хоҳишига кўра бошқа ҳудуддаги реабилитация марказига (ёки ННТ марказларига) жойлаштирилади. Бошқа вилоятга бориш йўл харажатлари марказ томонидан қопланади (24, 34-бандлар).

Қайси ҳолларда марказга жойлаштириш рад этилади?

• Аёл киши ўз хоҳиши билан жойлашишга розилик билдирмаганда ёки ҳимоя ордери олишни рад этганда; • Тиббий кўрикда бошқаларга юқадиган ўткир юқумли, оғир руҳий ёки фаол босқичдаги сил касалликлари аниқланганда (бунда аввал шифохонада даволатилади) (26-банд).

Марказда аёллар нималар билан таъминланади?

Бепул бошпана (ётоқ жойи), озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади. Шунингдек, комплекс психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатилади (6, 30-бандлар).

Марказда (шелтерда) қанча муддатгача яшаш мумкин?

Якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиф 6 ой муддатгача вақтинча яшаш (бошпана) таъминланади (6-банд).

Марказга (шелтерга) жойлашиш учун асосий шарт нима?

Муҳим шарт: Ҳудудий реабилитация марказларига чуқурлаштирилган ёрдам учун жойлаштиришда аёлга ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши лозим (18-банд).

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин ва у қаерда жойлашган?

Аризангиз ва розилигингиз асосида “Инсон” марказлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида амалга оширилади. Ички ишлар органлари хизмат кўрсатиш белгиланган куни аёлни ва унинг болаларини марказга ўзи олиб бориб жойлаштиради (27-банд).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 1-боби, 2-боби ва 3-боби.

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Зудлик билан (мурожаат келиб тушган куни). Профилактика инспектори ёки ижтимоий ходим томонидан ҳолат дастлабки баҳолангач, аёл ўша куннинг ўзида шифохонага жойлаштирилади (11-банд).

Ушбу хонадан кейинги босқич қандай бўлади?

3 сутка ичида ижтимоий ходим аёл билан суҳбатлашади. Агар аёл рози бўлса ва унда чуқурлаштирилган реабилитацияга эҳтиёж бўлса, у ҳимоя ордери асосида Аёлларни реабилитация қилиш марказига (шелтерга) ўтказилади (18-банд).

Бирламчи кўмак хонасида қанча муддат қолиш мумкин?

Соғлиқни тиклаш ва дастлабки хавфсизликни таъминлаш учун 3 суткадан (72 соатдан) кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади (14-банд).

Хизмат доирасида қандай ёрдамлар кўрсатилади?

• Зудлик билан биринчи тиббий ёръдам кўрсатилади; • Руҳшунос ёки психиатр кўриги ташкил этилади; • Бепул озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади (15, 16-бандлар).

Бирламчи кўмак хонаси қаерларда ташкил этилган?

Республика бўйича шошилинч қабул бўлими мавжуд бўлган барча шифохоналарда туну кун (24/7) ишлайдиган махсус хоналар ташкил этилган (1, 6-бандлар).

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари (1-банд).

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Ички ишлар органларининг "102" рақамига хабар бериш, маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки "Инсон" марказларига мурожаат қилиш орқали. У ерга жойлаштириш "Инсон" марказларининг йўлланмаси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида амалга оширилади (14-банд).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 1, 2 ва 3-бобларидаги тегишли бандлари.

Ҳимоя ордери берилганда зўравон шахсга нисбатан нима қилинади?

Профилактика инспектори тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс билан мажбурий тартибда профилактик суҳбат ўтказади ва унга ордер шартларини (аёлга яқинлашмаслик, алоқага чиқмаслик ва ҳ.к.) тушунтиради (11-банд).

Агар шифохонада даволаниш сабабли ҳимоя ордерининг муддати тугаб қолса нима бўлади?

Имтиёз мавжуд. Агар аёл киши марказда тақиқланган маълум касалликлар туфайли шифохонага юборилса, у даволаниб чиққач, ҳимоя ордерининг муддати тугаган бўлса ҳам реабилитация марказига (шелтерга) қайта жойлаштирилиши мумкин (21-банд).

Реабилитация марказига (шелтерга) жойлашиш учун ҳимоя ордери шартми?

Ҳа, шарт. Хотин-қизларни ҳудудий реабилитация марказларининг чуқурлаштирилган ва узоқ муддатли (6 ойгача) ёрдам хизматларидан фойдаланиши учун уларда ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши шарт (18, 21-бандлар).

Ҳимоя ордери расмийлаштирилгач, маълумотлар қаерга киритилади?

Профилактика инспектори ордер маълумотларини ва жабрланувчининг эҳтиёжларини дарҳол “Э-ҳимоя ордери” электрон тизимига киритади. Бу маълумот автоматик равишда “Инсон” марказларига ҳам етиб боради (11-банд).

Ҳимоя ордери қанча муддатда расмийлаштирилади?

24 соат ичида. Профилактика инспектори зўравонлик ҳақидаги мурожаатни рўйхатга олгандан сўнг, сутка давомида ҳимоя ордерини расмийлаштириши шарт (11-банд).

Ҳимоя ордерини қаердан ва қандай олиш мумкин?

Ички ишлар органларининг "102" рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат қилиш орқали. Шунингдек, "Инсон" марказлари ҳам аёлга ҳимоя ордерини олишда кўмаклашади (8, 9-бандлар).

Хизмат бепулми ёки ҳақ тўланадими?

“Инсон” марказлари ва реабилитация марказлари томонидан кўрсатиладиган барча адвокатлик, юридик ва консультатив ёрдамлар мутлақо бепул амалга оширилади.

Судга мурожаат қилиш бўйича маслаҳатни ким беради?

Регламентнинг 19-бандига асосан, марказ ходимлари орасидан унга “ҳуқуқий масалаларда эксперт маслаҳатчи хизматлари” бириктирилади. У аёлга қайси судга ва қандай тартибда даъво киритиш кераклигини тушунтиради.

Реабилитация марказида (шелтерда) бу хизмат қандай кўрсатилади?

Регламентнинг 30-бандига мувофиқ, марказга жойлаштирилган аёлларга “ҳуқуқий ва бошқа хизматлар кўрсатиш” марказнинг мажбурий вазифаси ҳисобланади. Марказ юристлари аёлнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун суд ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам беради.

Ҳужжатда судга ариза ёзиш бўйича қандай ҳуқуқий асос бор?

Регламентнинг 9-банди “в” кичик бандида “Инсон” марказлари жабрланган хотин-қизларга “қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хизматлар кўрсатиши” шартлиги белгиланган. Амалиётда судга ариза ва даъволар тайёрлаш айнан шу ҳуқуқий хизматлар доирасига киради.

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.