Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар

Қайси ҳолатларда ваучер бекор қилинади?

Шахс 10 иш кунида хизмат кўрсатувчини танламаса, вафот этса, хизматдан воз кечса ёки 1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқса (20-банд).

Хизмат кўрсатилгани қандай тасдиқланади?

Хизмат кўрсатувчи ҳар куни хизматдан фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини (Face-ID) тизимга киритиши шарт (5-банд).

Ваучер қанча муддатга берилади?

Ваучер ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади (18-банд).

Мурожаат неча кун ичида кўриб чиқилади?

"Инсон" маркази масъул ходими сўровномани 7 иш куни ичида кўриб чиқади ва шахснинг эҳтиёжини баҳолайди (11-банд).

Мурожаат қаерга ва қандай қилинади?

"Инсон" марказига, ижтимоий ходимга, ЙИДХП (my.gov.uz) ёки “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали мурожаат қилиш мумкин (7-банд).

Хизмат кўрсатувчиларга қандай талаб қўйилади?

Улар 36 соатлик ўқув курсини битириб, 3 йил муддатга бериладиган сертификатга эга бўлишлари шарт (3-банд).

Хизмат кўрсатувчи сифатида кимлар ишлаши мумкин?

"Инсон" марказлари, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Ваучер тизими қандай ишлайди?

Давлат ижтимоий хизматлар харажатининг бир қисмини ваучер орқали қоплаб беради. Муҳтож шахс ваучер олгач, "Оила ҳамкор" платформасидан ўзи истаган хизмат кўрсатувчини танлайди.

Дастур доирасида қандай янги хизматлар кўрсатилади?

1. Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам. 2. Уй шароитида қараб туриш. 3. Тиббий-ижтимоий реабилитация. 4. Кундузги қатнов асосида қараб туриш. 5. Shaxsy ёрдамчи хизмати.

“Фаол ҳаётга қадам” дастури нима?

Бу ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга 5 турдаги янги ижтимоий хизматларни ваучер (субсидия) асосида кўрсатишни кўзда тутувчи давлат дастуридир (2025 йил 1 июндан бошланган).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори

Ёрдам қайси харажатларни қоплаш учун мўлжалланган?

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари; 2. Шахсий гигиена товарлари; 3. Уй-жой коммунал хизматлар ҳақи (2-банд).

Рад этиш учун қандай асослар бор?

Фақатгина Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тиббий қарши кўрсатмалар (руҳий бузилишлар, юқумли касалликлар ва ҳ.к.) мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкин.

Ёрдам кўрсатиш шакллари қандай?

Фақат яшаш эмас, балки мобил (уйга бориш), кундузги қатнов ва қисқа муддатли стационар (вақтинча яшаш) шакллари ҳам мавжуд (Низом, 49-банд).

Марказда яшаётганлар пуллик хизмат турини ўзи танлайдими?

Ҳа. Пуллик хизмат олувчилар базавий хизматлардан ташқари, қўшимча реабилитация ва парвариш хизматларини шартнома асосида ўзлари танлайдилар (Низом, 37-банд).

Бўш ўринлар ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

ИҚҚМлардаги бўш ўринлар ҳақидаги маълумотлар Агентлик сайтида ва "Ижтимоий ҳимоя" АТда реал вақт режимида кўриниб туради (Низом, 5-банд).

Марказга жойлашиш учун қаерга бориш керак?

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилинади ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТ порталидан электрон сўровнома тўлдирилади (Низом, 10-банд).

Ижтимоий реестрдагилар учун тўлов қанча?

Ижтимоий реестрдаги оила аъзолари учун хизмат ҳақи имтиёзли бўлиб, улар нархнинг 20 фоизини тўлайдилар (қолган 80% давлат томонидан қопланади) (Қарор, 3-банд).

Қариндошлари бор шахслар қандай тартибда жойлашади?

Улар пуллик шартнома асосида жойлашишлари мумкин. Бунда узоқ муддатли ёки қисқа муддатли стационар хизматлардан фойдаланиш имкони бор.

Марказга кимлар бепул ва доимий яшаш учун қабул қилинади?

Боқувчиси (1-даражали қариндошлари) бўлмаган ва ўз номида уйи йўқ, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслаar (Низом, 3-банд).

Мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча?

Умумий ҳисобда мурожаат 7 иш куни ичида тўлиқ кўриб чиқилади (2 кун "Инсон" маркази + 5 кун Махсус комиссия) (Низом, 14, 17-бандлар).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарори ҳамда Президентнинг ПҚ-410-сон қарори.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари (ИҚҚМ) ўзи нима?

Булар илгариги “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатининг янги номи ва тизимидир (1-банд).

Тўлов қачон тўхтатилади?

Шахс вафот этганда, ёрдам олиш ҳуқуқи йўқолганда ёки доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетганда (69-банд).

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида (пансионатларда) яшовчиларга қанча тўланади?

Марказларда яшовчи шахсларга уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун нафақанинг 20 фоизи миқдорида маблағ тўлаб борилади (68-банд).

Маблағлар қаердан тўланади?

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан (11-банд).

Хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори (31.05.2024 йилдаги 316-сон қарор таҳририда).

Ёрдам қандай шаклда тайинланади?

Мазкур қарорга кўра, тизимни рақамлаштириш орқали бу тўловлар "проактив шакл"да (фуқародан қўшимча ҳужжат талаб этмаган ҳолда, электрон базадаги маълумотлар асосида) таййинланади (3-банд).

Кимлар ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга?

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (Реестрга киритилганлар) (2-банд).

Ушбу моддий ёрдам нима учун берилади?

Илгари бепул берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари ўрнига, уларнинг қиймати миқдорида ойлик пул тўлови шаклида берилади (1-банд).

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.