Welfare Category: Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатини қайд этиш

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент.

Хизматни кўрсатиш қайси ҳолларда рад этилади?

• Жабланган хотин-қизлар хизматдан фойдаланишга розилик билдирмаганда ёки ҳимоя ордери олишни рад этганда;

• Тиббий кўрикда марказда қолишга тўсқинлик қилувчи ўткир юқумли, оғир руҳий ёки фаол босқичдаги сил касалликлари аниқланганда (бунда шахс аввал шифохонага жойлаштирилади).

Хизмат қаерда ва қандай шаклда кўрсатилади?

• Кундузгии қатнов шаклида: “Инсон” марказларида қисқа ва узоқ муддатли психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

• Стационар (бошпана) шаклида: Реабилитация марказларида (шелтерларда) 6 ойгача бепул яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур хизматлар тақдим этилади.

Хизматни кўрсатиш муддати қанча?

• Зудлик билан (1 иш куни ичида): Ҳолат дастлабки баҳолашдан ўтказилиб, жабрланувчи “Бирламчи кўмак хонаси”га жойлаштирилади ва ҳимоя ордери берилади.

• 5 иш куни ичида: Реабилитация марказига (шелтерга) жойлаштирилганда, мутахассислар томонидан якка тартибдаги узоқ муддатли ёрдам дастури тузилади.

Қандай ҳужжатлар ва маълумотлар талаб этилади?

Ариза беришда қуйидаги маълумотлар киритилади:

• Хизматдан фойдаланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
• Туғилган йили, санаси ва манзили.

Эслатма: Шифохонага ёки реабилитация марказига жойлашиш учун ҳеч қандай қўшимча қоғоз ёки справкалар талаб этилмайди.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Аризачилар)

• Тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;

• Зўравонлик ҳолатига гувоҳ бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар (учинчи шахслар).

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали;

• Ички ишлар органларининг “102” рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига учрашиш орқали;

• 1146 (“Ишонч телефони”) ёки 112 рақамларига боғланиш орқали.