Бундай ҳолда ўртадаги фарқни ёрдам олувчи ўз ҳисобидан тўлаши лозим. Акс ҳолда сотувчи буюртмани рад этиши мумкин (40-банд).
Бундай ҳолда ўртадаги фарқни ёрдам олувчи ўз ҳисобидан тўлаши лозим. Акс ҳолда сотувчи буюртмани рад этиши мумкин (40-банд).
Маҳсулотлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид якунланади (37-банд).
Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (45-банд).
Йўқ. Ваучер фақат белгиланган турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган бўлиб, уни нақдлаштириш тақиқланади.
“Ижтимоий ҳимоя” АТда авторизатсиядан ўтган совтувчилардан (дўконлардан) электрон савдо платформаси орқали харид қилинади (6, 24-бандлар).
Ваучер расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади. Шу муддатда ундан фойдаланиш шарт (3-банд).
Бу энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини давлат субсидияси ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).
Мурожаатни ўрганиш, тавсиянома шакллантириш ва ваучер ажратиш бўйича қарор қабул қилиш 10 иш куни ичида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.