Welfare Category: “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кўмир ва ёқилғи маҳсулотлари таъминоти учун ваучер

Харид қандай тасдиқланади?

Кўмир уйга етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилади ва жараён якунланади (37-банд).

Ваучер суммаси кўмир нархидан кам бўлса-чи?

Агар танланган маҳсулот ваучер суммасидан қиммат бўлса, ёрдам олувчи ўртадаги фарқни ўз ҳисобидан тўлаши лозим (40-банд).

Кимлар ушбу ваучерни олиш ҳуқуқига эга?

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

Маҳсулотлар уйга етказиб бериладими?

Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) кўмир ёки ёқилғи маҳсулотларини ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъул ҳисобланади (45-банд).

Кўмирни қаердан ва қандай сотиб олиш мумкин?

“Ижтимоий ҳимоя” АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси орқали ёрдам олувчи ўзи танлайди (6, 24-бандлар).

Ваучернинг амал қилиш муддати қанча?

Ваучер расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади. Шу муддат ичида маҳсулотни харид қилиш шарт (3-банд).

Ёқилғи ваучери ўзи нима?

Бу кўмир, ўтин ёки бошқа ёқилғи маҳсулотларини давлат субсидияси ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

Кўмир ёки ёқилғи ваучерини олиш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва “Маҳалла еттилиги” қарори қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.