Welfare Category: “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кийим-кечак учун ваучер

Ушбу ёрдамнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.

Харид қандай якунланади?

Кийимлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид тизимда тасдиқланади (37-банд).

Ваучер суммаси кийим нархидан кам бўлса-чи?

Агар танланган кийим ваучер суммасидан қиммат бўлса, ёрдам олувчи ўртадаги фарқни ўз ҳисобидан тўлаши лозим (40-банд).

Кийимлар уйга етказиб бериладими?

Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) буюртма қилинган кийим-кечакларни 3 кун ичида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (37, 45-бандлар).

Кимлар бу ваучерни олиш ҳуқуқига эга?

Оғир ижтимоий аҳволдаги, кийим-кечакка муҳтожлиги ижтимоий ходим томонидан ўтказилган кейс-менежмент натижасида тасдиқланган шахслар ва оилалар (4-5-бандлар).

Кийимларни қаердан ва қандай танлаш мумкин?

“Ижтимоий ҳимоя” АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан (тадбиркорлардан) электрон савдо платформаси орқали ўз хоҳишига кўра танланади (6, 37-бандлар).

Ваучернинг амал қилиш муддати қанча?

Кийим-кечак ваучери расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади. Шу муддат ичида харидни амалга ошириш зарур (3-банд).

Кийим-кечак ваучери (ваучер) ўзи нима?

Бу кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

Кийим-кечак учун ваучерни расмийлаштириш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва “Маҳалла еттилиги” қарори қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.