Welfare Category: Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар

Мониторинг қанчалик тез-тез ўтказилади?

Реестрдаги шахслар ҳар 6 ойда камида бир маротаба қайта мониторинг (баҳолаш)дан ўтказилади.

Қачон шахс Реестрдан чиқарилади?

Ўз хоҳиши билан воз кечганда, парваришловчи шахс пайдо бўлганда, ногиронлик гуруҳи бекор бўлганда ёки 1 ойдан ортиқ муддатга чет элга кетганда.

Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси нима?

Мақом берилгач тузиладиган махсус ёрдам режаси: тиббий кўрик, бепул дори-дармон, уй-жойни мослаштириш, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдамлар.

“Баллар” тизими қандай ишлайди?

Баҳолашда 116 ва ундан юқори балл тўпланиши муҳтожликни рад этишга асос бўлади. Балл қанча паст бўлса, муҳтожлик даражаси шунча юқори ҳисобланади.

Яшаш шароитини ким баҳолайди?

Мултидиссиплинар гуруҳ: “Инсон” маркази ходими, оилавий шифокор ва маҳалла раиси. Улар соғлиқ, моддий ҳолат ва ижтимоий фаолликни ўрганади.

“Оферта” нима ва у нима учун керак?

Бу шахснинг яшаш шароитини ўрганишга берган расмий розилиги (шартномаси). Ижтимоий ходим мурожаатдан кейин 24 соат ичида у билан таништиради.

Мурожаатни қандай шаклда бериш мумкин?

Ижтимоий ходим орқали (уйма-уй юриш), “Инсон” марказига бевосита ёки электрон шаклда “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали.

Кимлар муҳтож шахс деб эътироф этилади?

1. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар: Парваришловчи яқинлари (фарзанд, ота-она, турмуш ўртоқ) бўлмаганлар.
2. Ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлар: Яқинлари бор, лекин улар билан яшамайдиган ёки яқинлари узоқ муддат даволанишда/қамоқда бўлганлар.

Хизмат кўрсатиш муддати қанча?

Мурожаат қилинган кундан бошлаб барча ўрганишлар ва якуний қарор қабул қилиш 5 иш куни ичида амалга оширилади.

Хизматнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент.