Ҳа. Ижтимоий карта билан боғлиқ барча амаллар ҳақидаги SMS-хабарномалар автоматик равишда ёқилган.
Ижтимоий карта давлатдан ижтимоий тўловларни олиш учун босқичма-босқич жорий этилмоқда. Агар ҳудудингизда ижтимоий карта жорий этилган бўлса ва сиз ижтимоий тўловлар олсангиз, улар фақат шу картага ўтказилади. Аммо бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали тўлов олувчи пенсионерлар ихтиёрий равишда пенсияларини Ижтимоий карта орқали олишни танлашлари мумкин.
Йўқ. Ижтимоий карта шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, шунинг учун уни бошқа шахсга бериш мумкин эмас.
Ҳа. Ижтимоий картани банк-эмитентнинг мобил иловасига улаш мумкин. Масалан:
– агар эмитент Халқ банки бўлса, XAZNA иловасидан фойдаланиш мумкин;
– агар эмитент Алоқабанк бўлса, ZOOMRAD иловаси мавжуд.
Ижтимоий нафақа олувчилар учун Ижтимоий картани ёпишнинг иложи йўқ, чунки барча нафақалар тўғридан-тўғри Baraka картасига ўтказилади. Бошқа тоифалар учун ёпиш тартиби ҳали белгиланмаган. Ҳар бир Ижтимоий карта 5 йил амал қилади, шу муддат ўтгач, у автоматик равишда ўз кучини йўқотади.