Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Барака картасини қандай буюртма қилиш мумкин?

18.12.2025

Азиз фойдаланувчилар, агар карта олишни ўйлаётган бўлсангиз, буни жуда осон ҳал қилишингиз мумкин. Қандай қилиб дейсизми? “Барака” картасини олиш учун қуйидаги соддалаштирилган усуллардан фойдаланишингиз мумкин.
Энг осон ва қулай йўл – мобил илова. Апп Сторе ёки Гоогле Плайъдан Барака иловасини юклаб, шахсий маълумотларни киритинг ва ариза юборинг. Иловадаги буйруқларни кетма-кет бажарасиз, шахсингизни тасдиқловчи маълумотларингизни киритасиз ва Барака картасига эга бўласиз. Картанинг жисмоний вариантини 3 кун ичида Халқ банки ва Алоқабанкнинг ўзингиз танлаган филиалидан оласиз.
Барака иловасини қандай юклаб олиш мумкин?
1-босқич — иловани юклаб олинг. Иловани ўрнатиш учун қуйидаги усуллардан бирини танланг:
Baraka.gov.uz сайтига кириб, телефон камерасини ҚР-кодга йўналтириб, иловани юкланг.

Дўконлар орқали — Апп Сторе (иПҳоне) ёки Гоогле Плай (Андроид) да “Барака” деб қидириб топинг ва юклаб олинг.

2-босқич. Рўйхатдан ўтиш бир неча дақиқани олади ва қуйидаги босқичлардан иборат:

Шахсни тасдиқлаш — паспорт маълумотлари ва телефон рақамингизни киритинг.

Рақамни тасдиқлаш — СМС орқали келган кодни киритинг.

Юзни сканерлаш (селфи) — шахсни аниқлаш учун юзингизни телефон камерасига яқинлаштиринг.

Парол ва ПИН — профил учун кучли парол ва иловага тез кириш учун 4 хонали ПИН яратинг. (Парол бу — профилингизни ҳимоя қиладиган узунроқ ва мураккаброқ махфий код. ПИН эса — иловага тез ва қулай кириш учун мўлжалланган 4 хонали қисқа рақамли код)

3-босқичда карта автоматик қўшилади
Рўйхатдан муваффақиятли ўтганингиздан сўнг, сизга берилган “Барака” ижтимоий картаси иловага автоматик равишда қўшилади. Қўшимча амал бажаришингиз шарт эмас.
Шунингдек, Барака карталарига аризани Халқ банки ёки Алоқабанкга бориб беришингиз мумкин. Бунинг учун ўзингиз яшаётган жойга яқин филиалига паспорт билан боришингиз кифоя.
Яна бир усул – “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари. Ҳар бир туманда фаолият юритадиган бу марказларга ташриф буюриб, картага ариза беринг. Бу марказларда сиз:
ижтимоий ёрдам, нафақа ёки субсидия олувчи сифатида рўйхатдан ўтишингиз,

“Барака” картаси учун ариза топширишингиз, зарур ҳолларда консултация олишингиз мумкин.

Эслатма. Карта ҳаракатга лаёқати чекланган фуқаролар уйига бепул етказиб берилади. Бунинг учун сиз жойлашган ҳудуддаги “Инсон” марказларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Улар эса сизга ижтимоий ходим жўнатишади. Ижтимоий ходим картангизни расмийлаштиришда ёрдам беради.
Барака иловасини юклаб олиш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.