Category: Эълонлар

АТТО тарифлари энди Барака картасида!

Жамоат транспортига Барака картаси орқали тўланг. Ва 1 соат ичида кейинги сафарлар учун АТТО билан бир хил нархлардан фойдланинг.

Барака картаси орқали жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаганингизда, 1 соат ичида кейинги сафарлар учун АТТО билан бир хил тарифлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Масалан, Тошкент шаҳрида автобусларда 1 соат ичида:

 Эслатма: Тарифлар метрода ва вилоятлар бўйича бир-биридан фарқ қилади. Тўлиқ нархлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сизга яна бир янгилик, илгари айрим тоифадаги имтиёзга эга фуқаролар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши учун ижтимоий транспорт картаси олишган. Эндиликда бу фуқаролар махсус транспорт картаси ўрнига Baraka картасидан фойдаланадиган бўлди.

Жамоат транспортидаги АТТО терминалларига Baraka картасини теккизганингизда, тизим сизнинг имтиёзли тоифага мансублигингизни автоматик равишда аниқлайди ва йўл ҳақи учун маблағ ечиб олмайди.

Baraka картаси сизнинг жамоат транспортидан фойдаланишда имтиёзли шахс эканингизни тасдиқловчи ҳужжат вазифасини бажаради.

Бундай тоифага кирувчи фойдаланувчилар автобус ёки метрода Baraka картасини АТТО терминалига теккизсалар кифоя. Тизим фойдаланувчининг имтиёзли шахс эканини автоматик аниқлайди ва картадан маблағ ечилмайди.

Baraka картаси билан жамоат транспортидан бепул фойдаланувчиларнинг янгиланган рўйхати билан танишинг:

Нега жамоат транспортида айнан Баракадан фойдаланиш қулай?

 

Хотиржамлик.  Автобусга чиққанингизда “картамда пул борми-йўқми” деб саросимага тушмайсиз. Барака мобил иловасига кириб, балансингизни осонгина кўрасиз ва сафарингизни хотиржам давом эттирасиз.

Кўп функциялилик. Битта картанинг ўзи ҳам жамоат транспорти картаси, ҳам шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, ҳам ижтимоий тўловлар ва шахсий маблағларингизни хавфсиз сақловчи рақамли ҳамёндир!

Эски ижтимоий транспорт картангизни янги Baraka ижтимоий картасига алмаштиришни кечиктирманг. Барака мобил иловасини юклаб олинг, балансингизни назорат қилинг ва жамоат транспортида замонавий, тежамкор ҳамда бепул сафарлардан унумли фойдаланинг!

 

1 июндан ихтиёрий ижтимоий суғурта бадалларини Барака иловаси орқали тўлаш имкони пайдо бўлди

Агар сиз расмий иш жойига эга бўлмасангиз, ҳомиладорлик ёки касал бўлганда сизга нафақа пули берилади. Бунинг учун ижтимоий ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаб юрган бўлишингиз керак. Бундан ташқари, қонунчиликда келтирилган айрим шартларга тўғри келишингиз ҳам керак. Бу шартлар қандай экани ва бадалларни тўлаш тартиби ҳақида ушбу мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилди. Бу фуқароларни касаллик, ҳомиладорлик, ишсизлик каби оғир ҳаётий вазиятларда даромадсиз қолиб кетишдан ҳимоялайди. Янги тизим доирасида нафақалар эндиликда иш берувчи ҳисобидан эмас, балки Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўланади. Бу эса давлат ва хусусий секторда ишловчи барча фуқаролар учун тенг ижтимоий кафолатлар яратилишини англатади.

 3 хил турдаги суғуртадан фойдалана оласиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сон Фармонига мувофиқ, қуйидаги нафақалар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўланиши белгиланмоқда:

2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси — аёлларнинг туғруққача ва туғруқдан кейинги даври учун тўланади;

 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси — ходимларнинг касаллиги сабабли меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун тўланади; — ходимларнинг касаллиги сабабли меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун тўланади;

2030 йилдан ишдан бўшатиш нафақаси — ходим ишдан бўшатилганлиги учун тўланади.

Кимлар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқига эга?

  1. Давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда қамраб олинган, суғурта стажига эга барча шахслар:

  1. Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанадиган шахслар:

Суғурта нафақаси олиш учун минимал стаж талаблари қандай?

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси учун алоҳида бадал тўланадими?

Йўқ, тўланган суғурта бадали иккаласи учун ҳам инобатга олинади. Яъни сиз битта бадал тўлайсиз ва у бадал сизни ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, ҳам вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш ҳуқуқини беради.

Ихтиёрий суғуртада минимал ойлик бадал — 63 550 сўмдан (МҲТЕК нинг 5%) исталганча кўпроқ тўлаш мумкин, юқори чегара белгиланмаган.

1 июндан ихтиёрий ижтимоий суғурта бадалини Барака иловаси орқали тўлашингиз мумкин. Пул тўғридан-тўғри сизнинг Барака ижтимоий картангизга ёки банк картангизга тушади.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун тўланадиган ихтиёрий бадал қанча муддат давомида тўлаб борилади?

Суғурта нафақалари фуқароларнинг суғурта стажидан келиб чиқиб тайинланади. Ихтиёрий суғурта бадалини кўроқ ва доимий, узоқ муддат тўлаган фуқарога суғурта стажига мутаносиб равишда нафақа ҳам кўпроқ тайинланади. Шу билан бирга ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик  ва туғиш нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тайинланади.

Агар фуқаро ихтиёрий асосда суғурта тўлаган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун ҳисобланадиган нафақа миқдори, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун тўланадиган нафақадан қандай фарқ қилади?

Ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар учун иккала нафақанинг ҳисоблаш методикаси таътил кунлари ва ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб бир хил:

– ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача тўланади.

– вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун нафақа вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида белгиланган ишдан озод этилган кунлардан (таътил кунлари) келиб чиқиб ҳисобланади, бироқ бир календарь йилда 182 кундан ошмайди.

Расмий иш жойига эга бўлмаган қайси тоифалар касал бўлганда нафақа олиши мумкин?

Агар ихтиёрий суғурта бадали ишламайдиган эри (хотини) ва юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) сифатида даромадлар оладиган фуқаролар учун тўланганда, улар санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларида ётганда 2026 йил 1 июлдан уларга ҳам нафақа берилиши мумкин.

Фақат қуйидаги 2 та ҳолатда нафақа олишлари мумкин:

 

Ихтиёрий суғурта бадали тўлаган фуқаро касал бўлса, қанча муддат давомида жамағармадан пул олиши мумкин?

Ихтиёрий асосда суғурталанган шахс (иш берувчиси йўқ бўлса), касалликнинг дастлабки 5 куни учун ҳақ тўланмайди — 6-кундан бошлаб нафақа берилади.

Нафақа касал бўлган кунлар давомида тўланади — яъни қанча кунга касаллик варақаси берилса, шунча кун учун (биринчи 5 кунни ҳисобга олмаган ҳолда) суғурта стажидан келиб чиқиб:

 

Ихтиёрий суғурта бадали тўлаган фуқарога қанча миқдорда нафақа берилади?

 Давлат ижтимоий суғуртаси билан ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар учун ихтиёрий тарзда ҳар ойда тўланган суғурта бадалларини ойлик иш ҳақига айлантирган ҳолда ҳисобланади. Бунда ушбу кичик бандга мувофиқ бир ойлик иш ҳақи миқдори 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар ой тўланган суғурта бадали суммасини, уни тўлаш даврида амалда бўлган суғурта бадали ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 фоизга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Мисол: суғурталанган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ихтиёрий равишда 2026 йил январь учун Жамғармага бир юз эллик минг сўм миқдорда суғурта бадали тўлади. Ушбу фуқарога нафақа ҳисоблашда унинг 2026 йил январь учун 3 000 000 сўм миқдорда иш ҳақи аниқланади:

Бир ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

Тўланган суғурта бадали (бир юз эллик минг) ÷ суғурта бадали ставкаси (2026 йил учун суғурта бадали ставкаси — 5 фоиз) × 100%= 3 000 000 сўм.

Аниқланган бир ойлик иш ҳақи миқдори нафақа ҳисобланаётган суғурталанган шахсга ўртача бир ойлик иш ҳақи сифатида инобатга олинади.


Барака иловасини юклаб олиб ва ихтиёрий ижтимоий суғурта учун бадал тўланг. Ўзингизни ижтимоий ҳимояланг.

Иловани юклаб олиш.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш тартиби ва тўлов ҳақида бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Barcha to‘lovlar va xizmatlar endi bitta platformada!

Endi kommunal xizmatlar, davlat bojlari yoki o‘quv markazlari uchun alohida ilovalar qidirishga vaqt sarflamang. Baraka mobil ilovasi orqali kundalik ehtiyojlaringizdan tortib, murakkab moliyaviy va yuridik xizmatlargacha bo‘lgan 100 dan ortiq to‘lov turlarini bir necha soniyada amalga oshiring. Barcha muhim xizmatlar endi bitta platformada jamlangan.

Kundalik ehtiyojlar va kommunal xizmatlarga to’lov

Barakada quyidagilarga oson to’lov qiling:

Elektr energiyasi, gaz, suv, issiqlik tizimi va chiqindi xizmatlari.

Mobil aloqa, yuqori tezlikdagi internet va raqamli TV.

Avtomobilingiz uchun yoqilg‘i quyish stansiyalarida (AYQS) tezkor to‘lovlar.

Ta’lim va kelajak sari qadam

Farzandlaringiz va o‘zingizning ta’limingiz uchun bog‘chalar va maktablar, universitet, o‘quv markazlari va kurslarga navbatlarsiz to’lov qiling.

Davlat va yuridik xizmatlar

Rasmiyatchilik endi murakkab emas:

Bojlar, davlat xizmatlari markazlari to‘lovlari va yuridik xizmatlar.

YHXB (GAI) jarimalarini ilovaning o‘zida tekshiring va to‘lang.

Salomatlik, sayohat va sport

Sizning va oilangizning maroqli hordig‘i uchun:

Tibbiy xizmatlar va klinika to‘lovlari.

Aviachiptalar, temir yo‘l chiptalari va sayohat xizmatlari.

Fitnes zallari va sport seksiyalari uchun obunalar.

Moliyaviy va onlayn xizmatlar

Chegarasiz imkoniyatlardan foydalaning:

Sug‘urta, kreditlarni so‘ndirish va boshqa moliyaviy xizmatlar.

Xorijiy xizmatlar, o‘yinlar va ko‘ngilochar onlayn resurslar.

Ezgu ishlarga o‘z hissangizni qo‘shish uchun ishonchli xayriya fondlari.

Nima uchun to‘lovlarni Baraka orqali amalga oshirish kerak?

  1. Bog‘cha pulidan tortib, xalqaro xizmatlargacha — hammasi bitta ilovada.
  2. QR-kod orqali savdo va xizmat ko‘rsatish nuqtalarida bir zumda hisob-kitob qiling.
  3. Har bir sarflangan tiyiningiz hisobi va elektron cheklar doimo qo‘l ostingizda.
  4. Davlat standartlari darajasidagi himoya va mablag‘laringiz daxlsizligi.

Baraka — bu qulaylik, tezlik va ishonch demakdir!

Hayotingizni osonlashtirishni bugundan boshlang. Baraka ilovasini yuklab oling va barcha to‘lovlarni bitta tugma orqali boshqaring.

Ijtimoiy nafaqalar to‘lovlari yuzasidan rasmiy izoh

Ijtimoiy tarmoqlarda nogironlik nafaqasi to‘lovlarining kechikishi bilan bog‘liq murojaat yuzasidan quyidagilarni ma’lum qilamiz.

Nafaqa to‘lovlari hamkor bank — Xalq banki tomonidan moliyalashtirilib, belgilangan tartibda Baraka kartalariga o‘tkazib beriladi. Ayrim hollarda texnik jarayonlar sababli qisqa muddatli kechikishlar yuzaga kelishi mumkin.

Hozirgi kunda mazkur murojaat bo‘yicha to‘lov fuqaro kartasiga muvaffaqiyatli tushirilganini ma’lum qilamiz.

Ma’lumot uchun, 2024-yildan boshlab O‘zbekistonda yagona ijtimoiy karta tizimi bosqichma-bosqich joriy etilmoqda. Ushbu tizim doirasida barcha ijtimoiy to‘lovlar va nafaqalar ijtimoiy kartalar orqali amalga oshiriladi. Nafaqaxo‘rlar uchun kartalarni chiqarish va yetkazib berish Xalq banki, talaba va o‘quvchilar uchun esa Aloqabank tomonidan ta’minlanadi.

Baraka kartasi jamoasi sifatida barcha ijtimoiy to‘lovlarning o‘z vaqtida va qulay yetkazilishini muhim deb bilamiz hamda bu borada hamkor tashkilotlar bilan doimiy aloqadamiz.

Baraka mobil ilovasida balansingiz to’g’ri ko’rinishda aks etmoqda

E’lon

Hurmatli foydalanuvchilar, Baraka mobil ilovasida balans ko‘rinishi bilan bog‘liq yuzaga kelgan vaqtinchalik texnik nosozlik to‘liq bartaraf etildi. 

Hozirda ilova odatdagidek ishlamoqda va balanslaringiz to‘g‘ri ko‘rinishda aks etmoqda. Agar ilovangizda balans hali yangilanmagan bo‘lsa, ilovani qayta ochish yoki yangilashni tavsiya qilamiz.

Barcha mablag‘laringiz doimo xavfsiz saqlanadi.

Balans ko‘rinishida vaqtincha texnik nosozlik

Hurmatli foydalanuvchilar, ayni paytda Baraka mobil ilovasida ayrim foydalanuvchilarning balansida noto‘g‘ri summa yoki nol balans ko‘rinishi holatlari kuzatilmoqda. Xavotir olmang, bu kartangizda mablag‘ yo‘q degani emas. Kartangizda mablag’ bor va undan bankomat yoki savdo shahobchalarida foydalana olasiz. 

Ushbu nosozlik vaqtinchalik texnik sabablar tufayli yuzaga kelayotganini ma’lum qilamiz. Barcha mablag‘laringiz to‘liq xavfsiz saqlanmoqda.

Hozirda holatni bartaraf etish bo’yicha ishlayapmiz. 1-2 kunda jarayon yakunlangach, balansingiz to‘g‘ri ko‘rinishda avtomatik ravishda tiklanadi.

Foydalanuvchilarga tavsiyalar

Biz foydalanuvchilarimizga bizni tushunishgani va sabr uchun minnatdorchilik bildiramiz. Har bir mablag‘ingiz xavfsizligi biz uchun muhim ahamiyatga ega, va biz barcha nosozliklarni tezkorlik bilan bartaraf etishga harakat qilamiz.

Ijtimoiy ID nima va u sizga qanday qulayliklar beradi?

Ijtimoiy ID bu –  sizning ijtimoiy xizmatlar tizimidagi yagona raqamli identifikatoringiz.

U orqali davlat axborot tizimlarida shaxsingiz aniqlanadi va sizga tegishli ijtimoiy xizmatlar, to‘lovlar va imtiyozlar boshqariladi. Sodda qilib aytganda, Ijtimoiy ID – ijtimoiy xizmatlar uchun yaratilgan shaxsiy raqamli profilingiz.

Baraka ilovasidagi Ijtimoiy ID qanday vazifani bajaradi?

Ilovadagi barcha ijtimoiy ma’lumotlaringiz aynan shu ID orqali boshqariladi. 

Foydalanuvchini tizimda aniq identifikatsiya qiladi
Ijtimoiy ID orqali tizim sizni avtomatik ravishda tanib oladi. Bu jarayonda qo‘shimcha hujjat yoki ma’lumot kiritish talab qilinmaydi. 

Mavjud ijtimoiy to‘lov va imtiyozlarni ko‘rsatadi
Siz qaysi nafaqa, xizmat yoki boshqa ijtimoiy yordam turiga ega ekaningiz Ijtimoiy ID asosida tizimda aks etadi. Bu ma’lumotlar yagona profilga bog‘langan bo‘ladi.

Ijtimoiy xizmatlardan tez va qulay foydalanish imkonini beradi
Ijtimoiy ID barcha xizmatlarni yagona tizimga biriktiradi. Natijada ortiqcha qog‘ozbozliksiz, navbat kutmasdan va ma’lumotlarni qayta-qayta taqdim etmasdan xizmat olish mumkin bo‘ladi.

To‘lovlarni kuzatish va boshqarishni soddalashtiradi
Ilova orqali sizga tayinlangan ijtimoiy to‘lovlarni ko‘rish, ularning tushum sanasini kuzatish va holatini nazorat qilish imkoniyati yaratiladi.

Ijtimoiy ID qayerlarda qo‘llaniladi?

Ijtimoiy ID turli davlat va moliyaviy tizimlarda fuqaroning shaxsini aniqlash hamda unga tegishli ijtimoiy xizmatlarni boshqarish uchun qo‘llaniladi. 

 Ijtimoiy himoya organlarida
Fuqaroga tegishli ijtimoiy yordam turlari, imtiyozlar va ro‘yxatga olish jarayonlari Ijtimoiy ID orqali aniqlanadi. Bu ma’lumotlarni tez topish va tekshirish imkonini beradi.

Nafaqa va subsidiyalarni rasmiylashtirishda
Pensiya, bolalar nafaqasi, moddiy yordam yoki subsidiya ajratishda fuqaroning huquqi va maqomi Ijtimoiy ID asosida tekshiriladi. Bu jarayonni soddalashtiradi va xatoliklar ehtimolini kamaytiradi.

Bank jarayonlarida (ijtimoiy karta bilan bog‘liq operatsiyalarda)
Ijtimoiy to‘lovlar tushadigan karta bilan bog‘liq masalalarda shaxsni tezkor identifikatsiya qilish Ijtimoiy ID orqali amalga oshiriladi. Natijada bank xizmatlari tezroq ko‘rsatiladi.

Raqamli davlat xizmatlari tizimlarida
Onlayn platformalar orqali ariza topshirish, ma’lumotlarni tekshirish yoki ijtimoiy xizmatlarga murojaat qilishda Ijtimoiy ID yagona identifikator sifatida ishlaydi.

Ijtimoiy ID fuqaroga qanday afzallik beradi?

Ijtimoiy ID fuqaro uchun ijtimoiy xizmatlardan foydalanish jarayonini ancha soddalashtiradi va tezlashtiradi. Ya’ni Ijtimoiy ID orqali tizim shaxsni avtomatik aniqlaydi. Ko‘plab holatlarda qo‘shimcha hujjat taqdim etish yoki ma’lumotlarni qayta kiritish talab qilinmaydi. Bu vaqtni tejaydi.

Ma’lumotlar yagona tizimda saqlangani sababli turli tashkilotlarga bir xil hujjatlarni bir necha bor topshirish zarurati kamayadi. 

Fuqaro o‘ziga tayinlangan nafaqa, subsidiya yoki boshqa ijtimoiy to‘lovlar haqida aniq ma’lumotga ega bo‘ladi. Qaysi to‘lov qachon va qanday miqdorda ajratilgani ochiq ko‘rinadi.

Ijtimoiy ID barcha ijtimoiy xizmatlarni yagona profilga bog‘laydi. Natijada xizmat olish jarayoni tezlashadi va navbatlar kamayadi.

Fuqaroning ijtimoiy ma’lumotlari turli bazalarda tarqoq holda emas, balki yagona tizimda jamlanadi. Bu ma’lumotlarning aniqligi va dolzarbligini ta’minlaydi.

Baraka kartasi orqasidagi QR-kod nima?

Baraka ijtimoiy kartasi orqasidagi QR-kod — bu Ijtimoiy ID bilan bog‘langan identifikatsiya kodi.

QR-kod skaner qilinganda:

Muhim: ushbu QR-kod to‘lov uchun mo‘ljallanmagan. U faqat identifikatsiya maqsadida ishlatiladi.

Ijtmoiy QR koddan qayerlarda foydalanish mumkin?

Baraka kartasidagi ijtimoiy QR-kod quyidagi joylarda va holatlarda ishlatiladi:

  1. Ijtimoiy xizmat ko‘rsatish markazlarida

QR-kod skaner qilinadi va tizim sizning profilingizni aniqlaydi, shunda xodimlar sizga tegishli xizmatlarni tezroq taqdim etadi.

  1. Vakolatli davlat xodimlari tomonidan

Faqat ruxsatli xodimlar QR-kodni ishlatadi, odatiy foydalanuvchi bu kodni to‘lov yoki boshqa shaxsiy maqsadlarda ishlata olmaydi.

  1. Bank jarayonlarida (karta bilan bog‘liq masalalarda)

Ijtimoiy karta bilan bog‘liq xizmatlar, nafaqa yoki subsidiyalarni olishda QR-kod orqali tez identifikatsiya qilinadi.

  1. Ijtimoiy xizmatlarni tekshirishda

Xizmat sifatini nazorat qilish yoki foydalanuvchining ma’lumotlarini tekshirishda QR-kod ishlatiladi.

Muhim: QR-kod ochiq to‘lov QR’i emas, u faqat maxsus tizim orqali vakolatli xodimlar tomonidan identifikatsiya maqsadida ishlatiladi.