Касаллик ёки ҳомиладорлик даврида даромадингизни йўқотманг. Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари сизнинг Baraka картангизга ўтказиб берилади. Миқдорларни Baraka иловасида текширинг.


Фуқаролар икки хил асосда суғурталанади. Ўзингизга мос келадиган ижтимоий суғурта турини танланг.
Қуйидаги каби шахсларга ихтиёрий асосда қўлланилади:
• ўзини ўзи банд қилган шахслар
• деҳқон хўжалиги аъзолари ва раҳбарлари
• томорқа ер эгалари ва уларнинг оиласи\
• якка тартибдаги тадбиркорлар ва “Hunarmand” уюшмаси аъзолари
• хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари
• юридик шахслардан даромад олувчи муассислар
• оилавий тадбиркорлик субъектлари аъзолари (юридик шахс ташкил этмаган ҳолатда)
• ишламайдиган фуқаролар (турмуш ўртоғи томонидан тўланадиган)
МҲТЕКМнинг 5 фоизи миқроида ихтиёрий бадал тўланг ва ўзингиз ёки турмуш ўртоғингиз учун суғурта стажини Барака иловасида йиғинг.
Агар сиз қуйидагилар бўлсангиз, мажбурий тартибда қўлланилади:
Ташкилотингиз сизни автоматик равишда суғурталайди. Алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди.
Ҳар бир нафақа сизнинг ўртача иш ҳақингиз ва суғурта стажингиздан келиб чиқиб ҳисобланади. Қуйидаги иккита устун мажбурий ва ихтиёрий қамров ўртасидаги фарқларни кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва туғруқ таътили даври учун бир марталик ялпи тўлов. 2026-йил 1-январдан бошлаб Барака картасига ўтказиб берилади. Миқдор суғурта стажи билан белгиланган ўртача ойлик иш ҳақингизнинг фоизини ташкил этади:
Сизнинг бадалларингизга асосланган шартли иш ҳақидан. Стаж ва фоизлар бир хил.
Сиз маълум қилган расмий иш ҳақидан ҳисобланади.
Касал бўлганингизда йилига 180 кунгача тўланади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Baraka картасига ўтказилади.
Камида 6 ойлик стаж талаб қилинади:
Иш берувчи бўлмаса, дастлабки 5 кун сизнинг ҳисобингиздан. Жамғарма 6-кундан бошлаб тўлайди.
Дастлабки 5 кунни иш берувчи қоплайди. Жамғарма 6-кундан бошлаб тўлайди.
Ушбу калькулятор тахминий натижани тақдим этади; расмий миқдор Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тизими томонидан белгиланади.
Тақрибий ҳисоб-китоб — қийматларни ўзгартириб кўринг.
Кунлик ставка ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га (ойдаги ўртача иш кунлари сони) бўлиш ва сўнгра стаж коеффициентига кўпайтириш орқали ҳисобланади. Вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақасидан (касаллик варақаси) 12% даромад солиғи ушлаб қолинади; агар сиз солиқни қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлсангиз, уни soliq.uz иловаси орқали қайтаришингиз мумкин. Дастлабки 5 кунликни иш берувчи қоплайди, 6-кундан бошлаб эса Жамғарма томонидан тўланади. Якшанба ва ишланмайдиган байрам кунлари расмий ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади. Эслатма: муайян тоифалар учун (ногиронлик, 4 ва ундан кўп фарзанд ёки ногиронлиги бўлган бола борлиги) нафақа миқдори оширилади — бу ерда кўрсатилмаган.
Ҳуқуқий асос: Президент Қарори ПҚ-206 (03.10.2023) ва Вазирлар Маҳкамасининг 790-сонли Қарори (17.12.2025); МҲТЕКМ (2026): 1 271 000 UZS (63 550 × 5%).
Янги проактив тизим орқали нафақангизни уйдан чиқмасдан олинг.
Биз ижтимоий нафақаларни олиш имкониятини аниқ ва шаффоф қилдик. Имкониятларингизни солиштиринг ва маблағларни қандай қабул қилишингизни билиб олинг.
Иловани юклаб олинг ва Face ID орқали рўйхатдан ўтинг. Виртуал картангиз автоматик равишда очилади.
Baraka мобил иловаси билан дархол ишни бошланг.
Иловани юклаб олишСизнинг смарт-картангиз. Барча тўловларингиз ва муҳим ижтимоiy ҳужжатларингиз битта пластик картада.
Нархи энг яқин филиалгача бўлган масофадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақалари энди электрон шаклда ортиқча ҳужжатларсиз Давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали тайинланади ва тўланади.
Янги тизим иш берувчининг молиявий юкини камайтиради ҳамда нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини соддалаштириб, фуқаролар учун қулай ва шаффоф механизм яратади.
Нафақа иш берувчи маблағлари ҳисобидан тўланган.
Нафақа тўлиқ Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Нафақа тўлиқ иш берувчи ҳисобидан тўланган.
Бир календар йилда дастлабки 5 кун иш берувчи, 6-кундан бошлаб Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланади.
Қоғоз шаклдаги касаллик варақаси ва қўлда ҳисоб-китоб.
Электрон касаллик варақаси, автоматик ҳисоб-китоб ва проактив тўлов.
Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёни автоматлаштирилган. Иш берувчидан фақат қуйидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш талаб этилади.
Ходимнинг иш ҳақи, меҳнат фаолияти (таътиллар тўғрисидаги буйруқларни) ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси ахборот тизими ҳамда Ягона миллий меҳнат тизимида (YMMT) ўз вақтида ва тўғри акс эттиринг. Нафақа айнан ушбу маълумотлар асосида ҳисобланади.
Вақтинча меҳнатга лаёқацизлик юзага келганда бир календар йилдаги дастлабки 5 календар кун учун нафақани иш берувчи тўлайди. 6-кундан бошлаб тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Нафақа Жамғарма томонидан ўртача иш ҳақининг MHTEKMнинг 10 бараваригача бўлган қисмидан ҳисобланади. Агар ходимнинг иш ҳақи белгиланган энг юқори ҳисоблаш миқдоридан юқори бўлса, иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча тўловни амалга ошириши мумкин.
Жараён тўлиқ электрон ва проактив тарзда амалга оширилади. Иш берувчи ариза топширмайди ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этмайди.
Шифокор электрон меҳнатга лаёқацизлик варақасини расмийлаштиради.
Ижтимоий суғурта ахборот модулида иш ҳақи, суғурта стажи ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар автоматик аниқланади.
Тизим қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа миқдорини автоматик ҳисоблайди.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан нафақа тайинланади.
Иш берувчи ва ходим автоматик хабардор қилинади, нафақа белгиланган муддатларда тўлаб берилади.
Бухгалтер ва HR мутахассислари учун.
Электрон меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштирилгач, иш берувчининг YMMT даги шахсий кабинетига автоматик хабарнома юборилади.
Йўқ. Нафақа проактив тартибда тайинланади. Барча зарур маълумотлар давлат ахборот тизимларидан автоматик олинади.
Касаллик нафақасининг календар йилидаги дастлабки 5 куни иш берувчи томонидан амалдаги тартибга кўра тўланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2024-йилдаги 314-сон.
Нафақа давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида ҳисобланади. Шунинг учун иш берувчи иш ҳақи, меҳнат фаолияти ва меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида янгилаши зарур. Тизимлараро техник носозлик мавжуд бўлса Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига мурожаат қилинади.
Фақат амалдаги қонунчиликка мувофиқ Солиқ қўмитаси ва YMMT ахборот тизимларига киритиладиган иш ҳақи ҳамда меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида тегишли тизимларга киритилиши етарли.
Йўқ, алоҳида янги ижтимоий суғурта бадали жорий этилмаган. Жамғарма маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳамда иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқнинг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади.
Нафақа ойнинг 1–15-кунлари тайинланса — шу ойнинг 25-санасигача, 16-кунидан кейин тайинланса — кейинги ойнинг 10-санасигача тўлаб берилади.
Нафақа тайинлангани ҳақида YMMT ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимидаги шахсий кабинетида автоматик хабарнома акс этади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси — 2026-йил 1-январдан; вақтинча меҳнатга лаёқацизлик (болничний) нафақаси — 2026-йил 1-июлдан; ишдан бўшатиш нафақаси — 2030-йилдан.
Манба: PF-206 йўл харитаси.
Бухгалтер ва HR мутахассислари учун алоқа каналлари ва расмий манбалар.
Ҳуқуқий асос: "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1101), Президент Фармони PF-206 (03.11.2025) ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари №796 (17.12.2025), №314 (31.05.2024). Маълумотлар 2026-йил ҳолатига кўра.
Батафсил йўриқномалар (ПДФ) ва видео қўлланмалар орқали жараён билан олдиндан танишиб чиқинг. Янгиликлар учун @barakakarta каналига қўшилинг.