Welfare Tag: Кафолат

Агар ота-она эмансипацияга рози бўлмаса-чи?

Ота-она ёки васийлар розилиги бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Қарор қабул қилиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилинади.

Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

Ота-оналарнинг розилиги бўлган тақдирда, васийлик органи (Инсон маркази) қарори бир иш куни давомида расмийлаштирилади.

Эмансипация учун асосий талаблар нима?

Шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлиши ёки ота-онаси (васийси) розилиги билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлиши шарт.

Неча ёшдан эмансипация қилиш мумкин?

Эмансипация 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд “в” кичик банди) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддаси.

Эмансипация нима ва у нима беради?

Бу 18 ёшга тўлмаган шахснинг вояга етганлар каби барча фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларига (шартнома тузиш, мулкни тасарруф этиш ва ҳ.к.) эга бўлишидир.

Рўйхатга киргандан кейин нима бўлади?

Номзодга “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали муқобил жойлаштиришга муҳтож болалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади ва танлов жараёни бошланади.

Рўйхатга кириш рад этилиши мумкинми?

Ҳа, агар номзодда тиббий қарши кўрсатмалар бўлса, уй шароити талабга жавоб бермаса ёки скоринг баҳолашдан ўта олмаса.

Нега тайёрлов курси сертификати мажбурий?

Номзоднинг болани тарбиялашга психологик ва ҳуқуқий тайёрлигини тасдиқлаш учун. Бусиз номзодлар реестрига кириш имконсиз (7-илова).