Ижтимоий

ҳимоя сиёсати ва ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг “Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида” саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.

Имтиёз

Қандай ижтимоий ёрдам ва хизматларга эга бўламан?

Ўзингизга мос ёрдам ва хизматларни топинг

Кўп қидирилганлар:

Ижтимоий реестр (кам таъминланган ва камбағал оилалар)

Ушбу ёрдамнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.

Агар қарздорлик суммаси жуда катта бўлса-чи?

Бундай ҳолда ёрдам миқдори Жамғарма имкониятидан келиб чиқиб қисман қопланиши ёки тўлов босқичма-босқич (кейинги ойларга бўлиб) амалга оширилиши мумкин (18-банд).

Мурожаат рад этилиши мумкинми?

Ҳа. Агар оилада меҳнатга лаёқатли, аммо асоссиз ишламаётган шахслар бўлса ёки оила бошқа манбалардан ёрдам олган бўлса, "Маҳалла еттилиги" рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин (18-19-бандлар).

Қарздорликни қоплаш учун қандай ҳужжат керак?

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотдан олинган қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома (инвойис) ижтимоий ходимга тақдим этилиши лозим.

Ёрдам миқдори қанча бўлиши мумкин?

Қарздорлик миқдори ва оиланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалла учун ажратилган ойлик лимит доирасида "Маҳалла еттилиги" томонидан белгиланади (18-банд).

Қарздорлик учун пул фуқаронинг ўзига бериладими?

Йўқ. Маблағлар нақд пулсиз шаклда, тўғридан-тўғри коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг (Ҳудудий электр тармоқлари, Ҳудудгазтаъминот ва ҳ.к.) ҳисобварағига ўтказилади (21-банд).

Кимлар коммунал қарздорлигини ёптириш ҳуқуқига эга?

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

Қарздорликни қоплаш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Ушбу ёрдам тури Низомда қандай белгиланган?

Низомнинг 13-бандига кўра, Жамғарма маблағлари Ҳукумат ёки Агентлик қарорларига биноан рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ижтимоий мақсадларга, шу жумладан йиғилиб қолган коммунал қарздорликларни ёпишга йўналтирилиши мумкин.

Пандус ўрнатиш хизмати қайси ёрдам турига киради?

Бу Низомнинг 32-бандига кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш хизматига киради.

Пандус ўрнатиш ишлари қандай тасдиқланади?

Материаллар ёки тайёр пандус етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид якунланади (37-банд).

Агар уй ижарага олинган бўлса-чи?

Агар шахс ижарада яшаётган бўлса, пандус ўрнатиш (конструкция киритиш) учун ижарага берувчининг (уй эгасининг) розилиги талаб этилади (31-банд).

Пандус қуриш учун материалларни қаердан олиш керак?

"Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси орқали ваучер ёрдамида танланади (37-банд).

Кимлар пандус ўрнатиш учун мурожаат қилиши мумкин?

Кўп қаватли уйда яшовчи, ҳаракатланишда қийинчиликка эга ногиронлиги бор шахслар ёки уларнинг вакиллари, агар оила ижтимоий ходим томонидан муҳтож деб топилган бўлса (4-5-бандлар).

Ёрдам пули фуқаронинг қўлига бериладими?

Йўқ, кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Пандус ўрнатиш учун ёрдам неча кунда кўриб чиқилади?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Пандус ўрнатиш хизмати қайси ёрдам турига киради?

Бу Низомнинг 32-бандига кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш хизматига киради.

Қарор ким томонидан қабул қилинади?

Ижтимоий ходимнинг тавсияси асосида "Маҳалла еттилиги" томонидан коллегиал (жамоавий) тартибда қабул қилинади (18-банд).

Барака ёрдамида ижтимоий ҳимоянинг 5 та туридан осонгина фойдаланинг.

Ижтимоий тўлов ва ёрдам учун аризаларни Барака иловаси орқали топширинг, ҳужжатларни юкланг ва уларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боринг.

Барака ижтимоий картаси ва иловаси билан танишинг.

Ижтимоий нафақаларингизни осонгина олинг ва ҳозироқ бошқаришни бошланг. Алоқабанк ва Халқ банки томонидан тақдим этилган Visa картангиздан бутун дунё бўйлаб ПОС-терминалларда ёки онлайн харидлар учун фойдаланинг.