Welfare Category: Чуқурлаштирилган тиббий кўрик

Тиббий ҳолат қанчалик тез-тез қайта текширилади?

Ҳар 6 ойда камида бир маротаба мониторинг ўтказилади ва шахснинг соғлиғи ҳамда тиббий эҳтиёжлари қайта баҳоланади (36-банд).

Тиббий кўрик натижаси қаерда сақланади?

Барча тиббий хулосалар ва кўрик натижалари “Ижтимоий ҳимоя” АТ (ахборот тизими)га электрон шаклда киритилади (23-банд).

Агар шахс уйдан чиқа олмаса, кўрик қандай ташкил этилади?

15-бандга кўра, мултидиссиплинар гуруҳ таркибидаги шифокор шахснинг уйига бориб, унинг уйда тиббий хизматга муҳтожлик даражасини аниқлаши шарт.

Соғлиқни баҳолашда нималар текширилади?

Мавжуд сурункали, руҳий ва юқумли касалликлар, бепул дори-дармонга муҳтожлик ва уйда тиббий хизмат кўрсатиш зарурати (15-банд).

Тиббий эҳтиёжларни ким аниқлайди ва ким жавобгар?

Мултидиссиплинар гуруҳ таркибидаги оилавий шифокор. У шахснинг тиббий хизматга ва дори-дармонга эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавобгар (15-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори.