Ижтимоий ходим томонидан бир иш куни ичида йўлланма соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимлари орқали текширилади (17-банд).
Ижтимоий ходим томонидан бир иш куни ичида йўлланма соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимлари орқали текширилади (17-банд).
Агар шахс айни шу даволаниш учун “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан ёрдам олган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).
Ижтимоий ёрдам олувчининг қуйидаги тоифалардан бирига тааллуқлилиги:
а) Ижтимоий реестрда рўйхатда турган оила аъзоси;
б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила аъзоси. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани “давлат таъминотидаги оила” ёки “камбағал оила” тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади.
Маблағлар нақд пул кўринишида берилмайди, балки шартнома асосида тўғридан-тўғри Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади (21-банд).
Ижтимоий ходим тавсияномаси асосида “Маҳалла еттилиги” томонидан 5 иш куни ичида, шошилинч ҳолатларда эса 1 кун (24 соат) ичида кўриб чиқилади (18, 22-бандлар).
Даволаш муассасасидан олинган, ихтисослаштирилган муассасада даволаниш зарурлиги ва тиббий хизматнинг аниқ қиймати кўрсатилган йўлланма (ордер) талаб этилади (16-17-бандлар).
Ушбу турдаги моддий ёрдам муҳтож шахсларга йилига бир маротаба кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.