Welfare Category: Ижтимоий реестр (кам таъминланган ва камбағал оилалар)

Мослаштириш доирасида қандай ишлар амалга оширилади?

Кириш йўлига пандус қўйиш, ошхона, ётоқхона ва ювиниш хоналарига тутқичлар (поручний) ўрнатиш, эшикларни кенгайтириш ва бошқа техник мосламалар ўрнатиш (32-банд).

Мослаштириш учун ёрдам қандай шаклда кўрсатилади?

Ёрдам олувчи ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, мослаштириш учун зарур қурилиш материаллари ва ускуналарини ваучер асосида электрон савдо платформасидан харид қилади (6, 24-бандлар).

Уй-жойни мослаштириш хизмати ўзи нима?

Бу ногиронлиги бўлган ва ҳаракати чекланган шахсларнинг уйида тўсиқсиз ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш (пандус ўрнатиш, тутқичлар қўйиш ва ҳ.к.) тадбиридир.

Ёрдам миқдори қандай белгиланади?

Оила эҳтиёжи ва уйнинг ҳолатидан келиб чиқиб, маҳалла учун ажратилган маблағлар доирасида “Маҳалла еттилиги” томонидан белгиланади (18-банд).

Қайси ҳолда ушбу ёрдам берилмайди?

Агар уй-жойни таъмирлаш харажатлари айни шу мақсад учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки бошқа манбалар ҳисобидан қопланган бўлса (12-банд).

Қурилиш материаллари уйга етказиб бериладими?

Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) танланган қурилиш материалларини ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (45-банд).

Кимлар уй-жойини таъмирлаш учун ёрдам олиши мумкин?

Уй-жойни таъмирлаш учун — Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар.

Ваучернинг амал қилиш муддати қанча?

Қурилиш материаллари учун берилган ваучер расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади (3-банд).

Ваучер орқали қурилиш материалларини қандай олиш мумкин?

Ёрдам олувчи “Ижтимоий ҳимоя” АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси орқали материалларни ўзи танлайди (6, 37-бандлар).

Ёрдам қандай шаклда кўрсатилади?

Уй-жойни таъмирлаш ёки тиклаш учун зарур бўлган қурилиш материаллари ваучер асосида тақдим этилади (6, 24-бандлар).