Welfare Category: Ижтимоий реестр (кам таъминланган ва камбағал оилалар)

Кимлар коммунал қарздорлигини ёптириш ҳуқуқига эга?

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

Қарздорликни қоплаш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва “Маҳалла еттилиги” томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Ушбу ёрдам тури Низомда қандай белгиланган?

Низомнинг 13-бандига кўра, Жамғарма маблағлари Ҳукумат ёки Агентлик қарорларига биноан рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ижтимоий мақсадларга, шу жумладан йиғилиб қолган коммунал қарздорликларни ёпишга йўналтирилиши мумкин.

Ушбу ёрдамнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.

Ушбу ёрдамнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.

Маблағ етишмаган тақдирда нима қилинади?

Агар маҳалла учун ажратилган ойлик лимит тугаган бўлса, ёрдам кейинги ойга кўчирилиши мумкин. Кетма-кет 3 марта кечиктирилса, ариза автоматик рад этилади (20-банд).

Агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатли бўлса-чи?

Ижтимоий ходим кейс-менежмент жараёнида оиланинг даромад манбаларини ўрганади. Агар оилада асоссиз равишда ишламаётган шахслар бўлса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши мумкин.

Қарор ким томонидан қабул қилинади?

Ижтимоий ходимнинг тавсияси асосида “Маҳалла еттилиги” коллегиал (жамоавий) тартибда овоз бериш орқали қарор қабул қилади (18-19-бандлар).

Коммунал ёрдам неча марта берилиши мумкин?

Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1-октабрдан 15 мартга қадар)

Ёрдам пули фуқаронинг қўлига нақд бериладими?

Йўқ. Маблағлар мақсадли равишда тўғридан-тўғри коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг (газ, электр, сув ва ҳ.к.) банк ҳисобварағига ўтказиб берилади (21-банд).