Welfare Category: Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар

Тўлов қачон тўхтатилади?

Шахс вафот этганда, ёрдам олиш ҳуқуқи йўқолганда ёки доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетганда (69-банд).

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида (пансионатларда) яшовчиларга қанча тўланади?

Марказларда яшовчи шахсларга уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун нафақанинг 20 фоизи миқдорида маблағ тўлаб борилади (68-банд).

Маблағлар қаердан тўланади?

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан (11-банд).

Хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори (31.05.2024 йилдаги 316-сон қарор таҳририда).

Ёрдам қандай шаклда тайинланади?

Мазкур қарорга кўра, тизимни рақамлаштириш орқали бу тўловлар “проактив шакл”да (фуқародан қўшимча ҳужжат талаб этмаган ҳолда, электрон базадаги маълумотлар асосида) таййинланади (3-банд).

Ёрдам қайси харажатларни қоплаш учун мўлжалланган?

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари;
2. Шахсий гигиена товарлари;
3. Уй-жой коммунал хизматлар ҳақи (2-банд).

Кимлар ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга?

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (Реестрга киритилганлар) (2-банд).

Ушбу моддий ёрдам нима учун берилади?

Илгари бепул берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари ўрнига, уларнинг қиймати миқдорида ойлик пул тўлови шаклида берилади (1-банд).

Рад этиш учун қандай асослар бор?

Фақатгина Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тиббий қарши кўрсатмалар (руҳий бузилишлар, юқумли касалликлар ва ҳ.к.) мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкин.

Ёрдам кўрсатиш шакллари қандай?

Фақат яшаш эмас, балки мобил (уйга бориш), кундузги қатнов ва қисқа муддатли стационар (вақтинча яшаш) шакллари ҳам мавжуд (Низом, 49-банд).