Агар танланган кийим ваучер суммасидан қиммат бўлса, ёрдам олувчи ўртадаги фарқни ўз ҳисобидан тўлаши лозим (40-банд).
Харид қандай якунланади?
Кийимлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид тизимда тасдиқланади (37-банд).
Кийимлар уйга етказиб бериладими?
Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) буюртма қилинган кийим-кечакларни 3 кун ичида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (37, 45-бандлар).
Кийимларни қаердан ва қандай танлаш мумкин?
"Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан (тадбиркорлардан) электрон савдо платформаси орқали ўз хоҳишига кўра танланади (6, 37-бандлар).
Кимлар бу ваучерни олиш ҳуқуқига эга?
Оғир ижтимоий аҳволдаги, кийим-кечакка муҳтожлиги ижтимоий ходим томонидан ўтказилган кейс-менежмент натижасида тасдиқланган шахслар ва оилалар (4-5-бандлар).
Кийим-кечак ваучери (ваучер) ўзи нима?
Бу кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).
Кийим-кечак учун ваучерни расмийлаштириш муддати қанча?
Мурожаат тушган кундан бошлаб ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" қарори қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.
Karakalpak