Welfare Category: ОБУ ташкил этиш учун ариза

Номзодларнинг тўлов қобилияти қандай текширилади?

Тизим орқали скоринг баҳолаш натижаларига кўра номзод (оила)нинг тўлов қобилияти ҳақидаги маълумотлар автоматик шакллантирилади ( қарорнинг 3-банд “в” кичик банди).

Қайси орган ОБУ ташкил этиш ҳақида якуний қарорни чиқаради?

2025 йил 1 февралдан бошлаб ОБУ ташкил этиш ва тугатиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг қарори асосида амалга оширилади (Ҳокимликлар ваколати тугатилган).

Қарор қабул қилиш муддати қанча?

Номзоднинг яшаш жойи бўйича “Инсон” марказига ариза билан мурожаат қилган даврдан бошлаб 1 ой ичида (3-илова)

Ариза беришда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

1. Ариза (эр-хотин розилиги билан);
2. Саломатлик ҳақида тиббий хулоса;
3. Тайёрлов курсидан ўтганлик ҳақида сертификат (3-банд).

ОБУ ташкил этиш бўйича ариза қаерга топширилади?

Номзодлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бевосита келган ҳолда мурожаат қиладилар (6-илова, 15-банд).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-банд ва мувофиқ Низомлар).