Welfare Category: Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

Васийлик органининг бу борадаги ваколати қандай?

“Инсон” маркази боланинг мулкини бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда унинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилишда иштирок этади (1-илова, 6-банд).

Хулоса нима мақсадда берилади?

Боланинг номидаги кўчар ва кўчмас мулкларни сотиш, ҳадъя қилиш ёки алмаштириш каби нотариал битимларни амалга оширишда боланинг манфаатлари бузилмаслигини тасдиқлаш учун.

Хулоса бериш муддати қанча?

Нотариал идора сўрови келиб тушган кундан бошлаб, боланинг мулкий манфаатларини ўрганиш ва хулоса тақдим этиш бир иш куни давомида расмийлаштирилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (1-илова, 6-банд “ж” кичик банди).

Рўйхатга киргандан кейин нима бўлади?

Номзодга “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали муқобил жойлаштиришга муҳтож болалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади ва танлов жараёни бошланади.

Рўйхатга кириш рад этилиши мумкинми?

Ҳа, агар номзодда тиббий қарши кўрсатмалар бўлса, уй шароити талабга жавоб бермаса ёки скоринг баҳолашдан ўта олмаса.

Нега тайёрлов курси сертификати мажбурий?

Номзоднинг болани тарбиялашга психологик ва ҳуқуқий тайёрлигини тасдиқлаш учун. Бусиз номзодлар реестрига кириш имконсиз (7-илова).

Тизим қайси маълумотларни автоматик аниқлайди?

Судланганлик, никоҳ ҳолати, уй-жойга эгалик ва тўлов қобилияти (скоринг) ҳақидаги маълумотлар тизимдан автоматик олинади (3-банд “в” кичик банди).

Рўйхатга кириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

1. Ариза;
2. Тиббий хулоса (ВРК);
3. Тайёрлов курсини тугатганлик сертификати (фарзандликка ва тутинган оила учун) (3-банд).

Ариза қаерга ва қандай топширилади?

Номзодлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бевосита ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қиладилар (3-банд).