Welfare Category: Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

“Она уйи” ўзи нима ва унинг мақсади нима?

Бу оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларни ва уларнинг гўдакларини биргаликда сақлаш орқали боланинг етим қолишининг олдини олишга қаратилган марказдир.

Мулкни ноқонуний тасарруф этишнинг оқибати нима?

Агар васий ёки учинчи шахслар боланинг мулкига зарар етказса, “Инсон” маркази боланинг манфаатини ҳимоя қилиб, судга даъво аризаси киритади.

Хизмат учун ҳақ тўланадими?

Йўқ, васийлик органи томонидан боланинг мулкини ҳисобга олиш ва назорат қилиш хизмати бепул.

Бола вояга етгач (18 ёш), мулк нима бўлади?

Васийлик тугатилгач, барча мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи бир иш куни ичида тўлиқ боланинг ўзига қайтарилади (далолатнома асосида).

Ҳисобга олинган мулклар мониторинг қилинадими?

Ҳа, ижтимоий ходим ҳар йили камида бир марта боланинг мулки бут сақланаётганини текширади ва натижасини “Ижтимоий ҳимоя” АТга киритади.

Мулкни тасарруф этишда нотариуснинг роли нима?

Нотариус болага тегишли мулк бўйича битимни фақат “Инсон” марказининг тизим орқали юборган бир иш куни ичидаги ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина тасдиқлайди.

Қандай ҳолда мулкни сотишга рухсат берилади?

Фақатгина боланинг манфаатларига хизмат қилса (масалан, боланинг даволаниши учун зарур бўлса ёки кичик уйни сотиб, унинг номига каттароқ уй олинганда).

Васий боланинг мулкини (масалан, уйини) сота оладими?

Йўқ, васий боланинг мулкини ўз хоҳишича сота олмайди. Ҳар қандай битим учун “Инсон” марказининг ёзма рухсати (хулосаси) талаб этилади.

Боланинг мулки ҳақидаги маълумотлар қаердан олинади?

“Инсон” маркази ижтимоий ходими Кадастр, ЙҲХББ (ГАИ), банклар ва бошқа идораларнинг базалари орқали автоматик равишда маълумотларни олади (2-илова, 21-банд).

Моль-мулкни ҳисобга олиш муддати қанча?

Бола ижтимоий ҳимояга муҳтож (етим ёки қарамоғсиз) деб аниқланган кундан бошлаб бир иш куни давомида унинг барча мулклари тизимда ҳисобга олинади.