Welfare Category: Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

Ота-онаси йўқлиги ҳақида маълумот келиб тушгач, “Инсон” маркази 3 иш куни ичида боланинг ҳолатини ўрганади ва боланинг қонуний вакилини белгилаш чораларини кўради (893-сонли ВМҚ, 2-илова, 8-банд). Шу билан бирга, қонунчилик тартибида манфаатдор шахс топилмаса, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб шахснинг қидирувини сўрайди.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 33-моддаси