Welfare Category: Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсида таълим

Курсда ўқиш муддати қанча?

Ўқув курслари Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган махсус дастур ва соатлар доирасида ташкил этилади.

Курсда нималар ўргатилади?

Етим болаларнинг психологияси, уларнинг янги оилага мослашуви, ҳуқуқий ва ижтимоий масъулият ҳамда тарбия методлари (7-илова).

Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумот қандай текширилади?

Агар номзод Агентлик тизимидаги марказда ўқиган бўлса, сертификат нусхасини топшириш шарт эмас, маълумотлар ваклатли орган томонидан мустақил равишда олинади (3-илова, 9-банд).

Курсни ўташ учун қаерга мурожаат қилинади?

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг ҳудудий бошқармасига бевосита мурожаат қилинади.

Курсни ўтаганлик ҳақидаги сертификат нега керак?

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, ҳуқуқий мажбуриятлар каби масалалаларни англаши учун номзодлар махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим. Махсус курсларни ўқимаган номзодлар болани тарбияга олувчи сифатида ҳисобга қўйилмайди.

Курсда ўқиш кимлар учун мажбурий?

Фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ҳамда болани тутинган (фостер) оила, профессионал (терапевтик) оилага олиш истагидаги барча номзодлар учун 7-илова, 6-банд).

Курсларда ўқиш учун фуқаро қаерга мурожаат қилиши лозим?

Номзод яшаш жойидан қатъий назар дарсларга қатнаши қулай бўлган ҳудуд бўйича “Inson” марказига мурожаат қилиши мумкин

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони.