Welfare Category: Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

Курсда ўқиш кимлар учун мажбурий?

Фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ҳамда болани тутинган (фостер) оила, профессионал (терапевтик) оилага олиш истагидаги барча номзодлар учун 7-илова, 6-банд).

Курсларда ўқиш учун фуқаро қаерга мурожаат қилиши лозим?

Номзод яшаш жойидан қатъий назар дарсларга қатнаши қулай бўлган ҳудуд бўйича “Inson” марказига мурожаат қилиши мумкин

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони.

Ҳужжатларни тиклаш хизмати борми?

Ҳа, агар боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқолган бўлса, “Инсон” маркази уларни тиклаш ёки дастлабки тарзда олиш чораларини кўради (2-илова, 13-банд).

Бола қаерга жойлаштирилади?

Биринчи навбатда қариндошлари оиласига (васийлик/ҳомийлик), агар иложи бўлмаса тутинган (фостер) оилага жойлаштирилади (2-илова, 8-банд).

Назначается ли пособие таким детям?

Да, центр «Инсон» подготавливает все документы для оформления ребенку пособия или пенсии по случаю потери кормильца (подпункт “ж” пункта 6 приложения 1).

Боланинг мулкий ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?

“Инсон” маркази бедарак йўқолган ота-онадан қолган мол-мулкни бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда боланинг манфаатларини ифода этади (1-илова, 6-банд).

Ота-онаси бедарак йўқолган болага қандай мақом берилади?

Агар ҳар икки ота ва онаси расман бедарак йўқолган деб топилса, бола расман “ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола” деб эътироф этилади ва “Ижтимоий ҳимоя” АТда рўйхатга олинади (2-илова, 13-банд).

Суд органларининг бу жараёндаги мажбурияти нима?

Судлар шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда 24 соат ичида “Инсон” марказига хабар бериши шарт (2-илова, 5-банд).

Ота-онани бедарак йўқолган деб топиш учун ким судга ариза беради?

Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бунинг учун вояга етмаганнинг қонуний вакили ёҳуд ….Васийлик ва ҳомийлик органи ҳисобланган “Инсон” маркази вояга етмаган боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза киритади (1-илова, 6-банд).