Сизда Барака ижтимоий картаси учун ҳақ тўлайманми ёки бепул ҳам олсам бўладими деган савол пайдо бўлиши табиий. Албатта картани пул тўламай ҳам олиш мумкин. Фақат бунинг учун сиз қонунчилик ҳужжатларида тасдиқланган 15 тоифадаги шахслардан бири бўлишингиз керак. Хўш, ижтимоий карта бепул муомалага чиқариладиган ва фойдаланиш учун тақдим этиладиган шахслар кимлар? Улар қуйидагилар:
1. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар)
2. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар
3. Кўп болали оилаларнинг аъзолари
4. Ногиронлиги бўлган шахслар
5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар
6. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар
7. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
8. Васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар
9. Муомалага лаёқациз шахслар
10. Муомала лаёқати чекланган шахслар
11. Муомалага лаёқациз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари
12. Пенсионерлар
13. Давлат буджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар
14. Давлат буджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар)
15. Шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар.
Қайси ҳолларда 15 тоифага кирувчилар ҳам карта учун пул тўлайди?
Амал қилиш муддати тугашидан олдин карта йўқотиб қўйилса ёки яроқсиз ҳолга келса, 15 тоифага кирувчилар ҳам картани қайта чиқариш учун пул тўлашлари керак