Ижтимоий карта 5 йил муддатга берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бу гувоҳнома уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки миллий паспортининг амал қилиш муддатидан ошмайдиган муддатга берилади.
Картани алмаштириш учун “Inson” марказига, банк филиалига ёки мобил илова орқали мурожаат қилиш мумкин.
Ҳа, эски картдаги маблағлар ва барча маълумотлар янги Ижтимоий картага ўтказилади. Бироқ, картанинг 16 хонали рақами ва амал қилиш муддати ўзгаради.
Ҳа, сиз жорий Ижтимоий картанинг амал қилиш муддати тугунга қадар янги Ижтимоий картани олиш учун ариза топширишингиз мумкин.