Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Барака картаси қандай вазифаларни бажаради?

24.12.2025

Барака картаси ёрдамида энди сиз ижтимоий хизматлардан тез, шаффоф ва қоғозларсиз фойдаланишингиз мумкин. Ижтимоий карта қуйидаги вазифаларни бажаради:
банк картаси;
транспорт картаси, шу жумладан, имтиёзли транспорт картаси;
давлат ижтимоий ҳимоя ёрдамларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифасига ёки гуруҳига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат;
товарлар (ишлар, хизматлар), дори воситалари ва тиббий хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи суммасини белгиланган тартибда қайтариш банк картаси;
протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ёки ижтимоий тўловлар ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар);
Шунингдек, карта қуйидагилар учун ҳисоб воситаси вазифасини бажаради:
тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган чегирмалар, бонуслар ва бошқа содиқлик дастурлари бўйича;
кириш чиптаси операциялари тизими асосида имтиёзли, бепул ёки қисман ҳақ тўлаш асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, консертлар, кўнгилочар томошалар ва бошқа тадбирларга бориш ҳуқуқини тасдиқлаш:
ижтимоий ҳимоя муассасаларига кириш ва чиқиш бўйича.
Ижтимоий карта қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.