Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Baraka картаси қандай вазифаларни бажаради?

24.12.2025

Барака картаси ёрдамида энди сиз ижтимоий хизматлардан тез, шаффоф ва қоғозларсиз фойдаланишингиз мумкин. Ижтимоий карта қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • банк картаси;
  • транспорт картаси, шу жумладан, имтиёзли транспорт картаси;
  • давлат ижтимоий ҳимоя ёрдамларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифасига ёки гуруҳига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • товарлар (ишлар, хизматлар), дори воситалари ва тиббий хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи суммасини белгиланган тартибда қайтариш банк картаси;
  • протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ёки ижтимоий тўловлар ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар);

Шунингдек, карта қуйидагилар учун ҳисоб воситаси вазифасини бажаради:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган чегирмалар, бонуслар ва бошқа содиқлик дастурлари бўйича;
  • кириш чиптаси операциялари тизими асосида имтиёзли, бепул ёки қисман ҳақ тўлаш асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, консертлар, кўнгилочар томошалар ва бошқа тадбирларга бориш ҳуқуқини тасдиқлаш:
  • ижтимоий ҳимоя муассасаларига кириш ва чиқиш бўйича.

Ижтимоий карта қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.