Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Baraka картаси «Инсон қадри учун» ғоясига қандай хизмат қилади?

24.12.2025

Ўзбекистонда 2023 йилда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилинди. Агентлик иш бошлаганидан бери «Инсон қадри учун» тамойили бўйича иш юритади. Бунинг бир мисоли Барака картасида кўринади. Лойиҳа «Инсон қадри учун» ғоясига қадай хизмат қила олади?

Baraka картаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ягона рақамли тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий карта ахборот тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ётади.
Бу ҳуқуқий ҳужжатлар фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан ортиқча ҳаракат ва харажатларсиз осон фойдаланишлари учун имконият яратди. Бу йўлда Барака лойиҳаси асосий дастаклардан бирига айланди.

«Инсон қадри учун» ғояси амалда нимани англатади?

Анча вақтдан бери ўзбекистонликлар ўзларига керакли ҳужжатларни олиш учун бир нечта идораларга боришга мажбур бўлиб келишарди. Бу узоқ навбатлар ва кутишларсиз ҳал бўлмасди. Бу жараёнда фуқаролар нафақат вақт йўқотишлари, балки асабийлашиш ва қўшимча харажатга ҳам дуч келишарди. Энди эса Барака лойиҳаси орқали бу жараёнлар рақамлаштирилиб, фуқароларга қулай тизим яратиляпти. Бу тизим – оддий, шаффоф ва инсонни қадрлайдиган.
«Инсон қадри учун» дегани ҳар бир инсоннинг вақти, шаъни ва ишончини қадрлаш демакдир. Бу давлат фуқароларга бир томонлама ёрдам жўнатадиган эмас, балки фуқароларнинг ўзи ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда фаол иштирокчига айланишидир.

Baraka — фуқаролар ва давлат тизимлари ўртасидаги кўприк
Baraka — фуқароларни давлат тизимлари билан узвий боғлайдиган кўприк вазифасини бажаради. Лойиҳа доирасида ижтимоий карта, Baraka мобил иловаси ва ягона давлат тизими ишга тушади.
Baraka картаси бу – Visa картаси, банк картаси, транспорт картаси, талабалар гувоҳномаси, нафақа гувоҳномаси, меҳнат варақаси ва бошқа ҳужжатлар вазифасини бажаради. Яъни у фуқароларнинг давлат хизматларига киришдаги рақамли калити ҳисобланади.

Baraka мобил иловаси орқали фуқаролар ўз нафақалари ёки ижтимоий ёрдамларини рўйхатдан ўтказиши, кузатиши ва фойдаланиши мумкин. Илова ёрдамида тўловлар ва P2P ўтказмаларни амалга ошириш, муҳим ҳужжатлардан фойдаланиш ва юклаб олиш мумкин.

Ягона давлат тизими – Ижтимоий хизматлар, банклар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни хавфсиз тарзда боғлаб, ижтимоий тўловларни шаффоф ва адолатли тарқатилишини таъминлайди. Бу уч қисм биргаликда Baraka ни оддий молиявий маҳсулот эмас, балки фуқаро марказида бўлган рақамли тизимга айлантиради.
(Батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин)
Baraka нинг асосий тамойиллари
Baraka картаси тезлик, аниқлик, ҳамма учун кириш имконияти борлиги ва хавфсизлик мезонларига асосланди.

  • Тезлик — ёрдамлар одатдагидан тезроқ етказилади.
  • Аниқлик — фуқаролар ўз ҳуқуқлари ва хизматлар ҳақида аниқ маълумот олади.
  • Кириш имконияти — барча фуқаролар, хорижий резидентлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Baraka’дан фойдалана олади.
  • Хавфсизлик — маблағларингиз фирибгарлардан ҳимоя қилинади ва харажатларингизни назорат қила оласиз.

Фуқаролар Barakaга ишонади, чунки…
Baraka — давлат томонидан яратилган тизим бўлиб, унинг ягона мақсади — ёрдамни одамларга тўғридан-тўғри ва шаффоф тарзда етказишдир. Бу тизим фуқаролардан бюрократияга мослашишни талаб қилмайди, аксинча у фуқароларнинг эҳтиёжларига мослашади. Шу сабабли Baraka шунчаки технология эмас. У Ўзбекистоннинг адолат ва инклюзивликни муҳим ҳисоблашини англатади. У ижтимоий ҳимоянинг замонавий, инсоний ва ҳурматли шаклда амалга ошишини таъминлайди.