Ҳурматли фойдаланувчилар, айни пайтда Барака мобил иловасида айрим фойдаланувчиларнинг балансида нотўғри сумма ёки ноль баланс кўриниши ҳолатлари кузатилмоқда. Хавотир олманг, бу картангизда маблағ йўқ дегани эмас. Картангизда маблағ бор ва ундан банкомат ёки савдо шаҳобчаларида фойдалана оласиз.
Ушбу носозлик вақтинчалик техник сабаблар туфайли юзага келаётганини маълум қиламиз. Барча маблағларингиз тўлиқ хавфсиз сақланмоқда.
Ҳозирда ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлаяпмиз. 1-2 кунда жараён якунлангач, балансингиз тўғри кўринишда автоматик равишда тикланади.
Фойдаланувчиларга тавсиялар
- Картангиздаги маблағни хавотирланмасдан ишлатинг — у банкомат ва савдо нуқталарида фаол.
- Иловадаги баланс вақтинча нотўғри кўринаётган бўлса ҳам, маблағларингиз хавфсиз.
- Агар носозлик давом этадиган бўлса ёки бошқа саволлар юзага келса, илтимос, Барака қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.
Биз фойдаланувчиларимизга бизни тушунишгани ва сабр учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар бир маблағингиз хавфсизлиги биз учун муҳим аҳамиятга эга, ва биз барча носозликларни тезкорлик билан бартараф этишга ҳаракат қиламиз.