Ижтимоий карта бошқа турдаги банк карталари қабул қилинадиган барча жойларда қабул қилинади.
Ҳа. Ижтимоий карта оддий дебет карта каби ишлайди ва VISA қабул қилинадиган барча жойларда онлайн тўловлар учун фойдаланиш мумкин.
Ҳа, ижтимоий карта қисқа масофага маълумот узатиш учун NFC технологияси билан жиҳозланган бўлиб, бу тегишли қурилмалар ўрнатилган барча савдо нуқталарда контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Ҳа, ижтимоий картдан мамлакатдан ташқарида ҳам фойдаланиш мумкин. У халқаро тўлов тизимларига уланганлиги сабабли, бошқа банк карталари сингари чет элдаги савдо нуқталари, банкоматлар ва тўлов терминалларида операциялар ва транзакцияларни амалга ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ундан чет элда онлайн тўловлар учун ҳам фойдаланиш мумкин. Хорижда амалга оширилган транзакциялар банк белгилаган валюта айирбошлаш курси бўйича конвертация қилинади.
Ҳа. Ҳозирги вақтда Ижтимоий картани оддий дебет карта сифатида ишлатиш, шу жумладан ундан нақд пул ечиб олиш ҳам мумкин.