Ижтимоий карта бу – банк картаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, шунингдек, транспорт картаси, ногиронликни белгиловчи ҳужжат, талаба гувоҳномаси, пенсия гувоҳномаси, уруш фахрийси гувоҳномаси вазифаларини бажаради. Бундан ташқари, у шахс ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолининг бир ёки бир нечта тоифаларига мансублигини кўрсатади. Ва у қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Ижтимоий карта чиқариш учун аризалар INSON шаҳар ва туман ижтимоий хизматлар марказларига ёки маҳаллий ижтимоий ходимга топширилади. Яқин келажакда аризани молиявий агентларнинг филиалларида (Халқ банки АТБ, Алоқабанк АТБ), шунингдек, Baraka мобил иловаси орқали ҳам топшириш имконияти яратилади.
Картани қайта чиқаришнинг уч усули мавжуд:
1. Мобил илова орқали (фуқаро);
2. Агент илова орқали («Инсон» марказлари);
3. Молиявий агентлар орқали (банклар).
1-усул. Картани қайта чиқариш учун илаванинг «Бош саҳифа»сига ўтилади. У ердан «Карталарим» бўлими танланади.
– «Картани қайта чиқариш» тугмасига босилади. Шундан сўнг фойдаланувчи «Давом эттириш» тугмасини босади ва ижтимоий картани қайта чиқариш учун 40 000 сўм тўловни амалга оширади. Тўлов «Барака» иловасида яратилган олти хонали код орқали Paynet тизимида амалга оширилади.
2-усул. Фуқаролар ижтимоий картани қайта чиқариш учун «Инсон» марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Марказ оператори планшетда ўрнатилган Агент иловаси орқали картани қайта чиқариши мумкин. Бу учун ПИНФЛ ва карта эгасининг телефон рақами талаб этилади. Оператор иловага мижоз профилига биринчи бор карта олишда кўрсатилган рақамга юборилган СМС-код орқали кириб, мобил илова учун кўрсатилган барча қадамларни бажаради ва картани қайта чиқариш учун ариза юборилади.
3-усул. 2025 йил 10 декабрдан бошлаб фуқаролар карта қайта чиқариш учун банк филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунда фуқаролар ПИНФЛ, телефон рақами ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари керак. Банк ходимларига «Барака» веб-иловаси тақдим этилади ва улар карта эгасининг сўровига кўра картани қайта чиқаришлари мумкин.
Эски карта деактиватсия қилинади, ҳисобдаги маблағлар эса тўлиқ сақланади. Янги ижтимоий карта шу ҳисобга бириктирилади ва фойдаланувчи ҳисобдаги қолдиқдан фойдаланишда давом этади.
Жавоб: Ҳар бир фуқаро Ижтимоий карта олиш ҳуқуқига эга. Одатий ҳолда электрон Ижтимоий карта чиқарилади ва фаоллаштирилади. Хоҳишга кўра, банк картаси кўринишидаги жисмоний Ижтимоий картани ҳам буюртма қилиш мумкин.
Ҳа. Ижтимоий карталар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 5 йил муддатга берилади. Ўзбекистонда доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ижтимоий карта олишлари мумкин. Бунда картанинг амал қилиш муддати уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси муддатидан ошмаслиги керак.
Электрон ижтимоий карта бир иш куни ичида чиқарилади. Банк картаси кўринишидаги ижтимоий карта эса 3 иш куни ичида тайёрланади.
Ижтимоий карта чиқарилиши биланоқ автоматик равишда фаоллаштирилади.
Ҳа, бу имконият мавжуд, аммо фақат маълум тоифадаги фуқаролар учун. Маҳаллий ижтимоий ходимлар фуқаронинг уйига ташриф буюриб, аризани расмийлаштиришади ва тайёр карта хонодоннинг ўзига етказиб берилади.