Welfare Tag: Хизмат

Васийликни расмийлаштириш муддати қанча?

Шошилинч ҳолларда (дастлабки васийлик) ҳужжатлар бир иш куни давомида расмийлаштирилади. Умумий ўрганиш ва васий тайинлаш жараёни тизим орқали тезкор амалга оширилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-илова).

Патронат фарзандликка олишдан нимаси билан фарқ қилади?

Патронатда бола билан ота-она ўртасида ҳуқуқий (меросхўрлик) алоқалар ўрнатилмайди, бу тарбия учун шартномавий келишув ҳисобланади.

Курсда ўқиш мажбурийми?

Ҳа, патронатга олишдан олдин номзодлар албатта тайёрлов курсини тугатган бўлиши ва сертификатга эга бўлиши шарт (7-илова).

Патронат шартномаси ким билан тузилади?

“Инсон” маркази ва болани тарбияга олган шахслар (тутинган ота-оналар) ўртасида тузилади (4-банд).

Тутинган ота-оналарга ҳақ тўланадими?

Ҳа. Болани тарбиялаганлик учун тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар ва боланинг кийим-бош/пойабзал харажатлари қопланади (2-банд).

Патронат учун қаерга мурожаат қилинади?

Туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн (3-банд).

Патронатга олиш муддати қанча?

Аризани ўрганиш ва номзодлар реестрига киритиш бир иш куни давомида (ҳужжатлар тўлиқ бўлса) расмийлаштирилади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (6-илова).

Патронат ўзи нима?

Бу етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани шартнома асосида тутинган (фостер) оилага тарбияга бериш шаклидир.