“Оналар маскани” ўзи нима?
Бу оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларни ва уларнинг гўдакларини биргаликда сақлаш орқали боланинг етим қолишининг олдини олувчи марказдир.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?
Ўзбекистон Республикаси ВМҚ-893 (1-илова, 6-банд “б” кичик банди).
Кимлар бу ерга жойлаштирилиши мумкин?
Қийин ижтимоий аҳволдаги (уйсиз, тазйиқ остидаги) ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача фарзанди бор оналар.
Жойлаштириш ҳақида қарор неча кунда чиқади?
Аёлнинг ҳолати ўрганилиб, бир иш куни давомида йўлланма бериш масаласи ҳал қилинади.
“Она уйи”да қанча муддат яшаш мумкин?
Она ва боланинг ижтимоий ҳолати барқарорлашгунча (одатда 6 ойдан 1 йилгача муддатга).
Қаерга мурожаат қилиш лозим?
Ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки онлайн равишда ЙИДХП (my.gov.uz) орқали.
Хизматлар бепулми?
Ҳа, яшаш жойи, озиқ-овқат ва психологик кўмак давлат томонидан бепул кўрсатилади.
Онага касб ўргатилади-ми?
Ҳа, онанинг келажакда мустақил яшаб кетиши учун унга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашда ёрдам берилади.
Аёлнинг шахси сир сақланадими?
Ҳа, марказда сақланаётган аёл ва боланинг шахсий маълумотлари махфийлиги қонун билан кафолатланади.
Мақсади нима?
Асосий мақсад — болани гўдаклар уйига топширишнинг олдини олиш ва уни оила муҳитида сақлаб қолишдир.