Welfare Tag: Хизмат

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (4-банд ва мувофиқ Низомлар).

Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

Бир иш куни ичида.

Сертификатнинг амал қилиш муддати борми?

Номзод тайёрлов курсидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификат олганидан сўнг уч йил давомида тарбиялаш учун бола олмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тайёрлов курсидан қайта ўтиши талаб этилади (7-илова, 26-банд)

Сертификат/маълумотнома нима учун керак?

Болани фарзандликка олиш ёки тутинган (фостер) оилага олиш учун аризага илова қилинадиган мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Бусиз ариза кўриб чиқилмайди.

Сертификатни “Инсон” марказига топшириш шартми?

Агар номзод Агентлик ҳузуридаги Малака ошириш марказида ўқиган бўлса, сертификат нусхасини топшириш шарт эмас — ваколатли орган томонидан мустақил равишда олинади (3-илова, 9-банд).

Сертификат/маълумотнома қачон берилади?

1. Номзод курсларга қабул қилиниб оффлайн машғулотларга қатнаётган даврида унга “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан маълумотнома берилади.
2. Номзод Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ўқув курсини тўлиқ тамомлаганидан сўнг 1 иш куни ичида сертификат расмийлаштирилади (7-илова).

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори (3-банд “б” кичик банди ва 7-илова).

Курсда ўқиш муддати қанча?

Ўқув курслари Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган махсус дастур ва соатлар доирасида ташкил этилади.

Курсда нималар ўргатилади?

Етим болаларнинг психологияси, уларнинг янги оилага мослашуви, ҳуқуқий ва ижтимоий масъулият ҳамда тарбия методлари (7-илова).

Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумот қандай текширилади?

Агар номзод Агентлик тизимидаги марказда ўқиган бўлса, сертификат нусхасини топшириш шарт эмас, маълумотлар ваклатли орган томонидан мустақил равишда олинади (3-илова, 9-банд).