Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бунинг учун вояга етмаганнинг қонуний вакили ёҳуд ….Васийлик ва ҳомийлик органи ҳисобланган “Инсон” маркази вояга етмаган боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза киритади (1-илова, 6-банд).
Ота-онаси йўқлиги ҳақида маълумот келиб тушгач, “Инсон” маркази 3 иш куни ичида боланинг ҳолатини ўрганади ва боланинг қонуний вакилини белгилаш чораларини кўради (893-сонли ВМҚ, 2-илова, 8-банд). Шу билан бирга, қонунчилик тартибида манфаатдор шахс топилмаса, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб шахснинг қидирувини сўрайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори ҳамда Президентнинг ПФ-185-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 33-моддаси