Welfare Category: Боқувчисини йўқотганлик нафақаси

Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

1 иш соати ичида.

Ариза нега рад этилиши мумкин?

Пенсия тайинланган бўлса, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари бўлмаса, меҳнатга қобилиятсиз аъзолари 18 ёшга тўлган бўлса ва таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси бўлмаса.

Пулни қандай олиш мумкин?

Пластик карта (банк картасига ўтказиш) ёки Нақд пул (Халқ банки ходимлари томонидан маҳаллага етказиш) орқали.

Натижани қандай билса бўлади?

Қарор (тайинлаш ёки рад этиш) қабул қилингач, натижа мобил телефонингизга СМС шаклида юборилади.

Нафақа қанча муддатга тайинланади?

Меҳнатга лаёқатсиз даврига.

Ариза топшириш учун муддат борми?

Йўқ, аризалар қабул қилишда ҳеч қандай вақтинчалик чекловлар мавжуд эмас.

Аризани қандай ва қаерда топшириш мумкин?

Фақат Барака мобил иловаси орқали онлайн. Қоғоз ҳужжатлар ёки марказга бориш талаб этилмайди, фақат электрон сўровнома тўлдирилади.

Нафақа миқдори қанча?

Ойига 820 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиясиз оила аъзоси учун — 270 000 сўмдан қўшилади.

Нафақа кимларга тайинланади?

Давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори