Welfare Category: “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ДНК харажатларини қоплаш

Маблағ етишмаган тақдирда нима қилинади?

Агар маҳалла учун ажратилган ойлик лимит тугаган бўлса, ёрдам кейинги ойга кўчирилиши мумкин. Кетма-кет 3 марта кечиктирилса, ариза автоматик рад этилади (20-банд).

Қайси ҳолатда ёрдам бериш рад этилади?

Агар шахс айни шу экспертиза харажатлари учун бошқа давлат дастурлари ёки ижтимоий дафтарлар орқали ёрдам олган бўлса (12-банд).

Қарор ким томонидан қабул қилинади?

Ижтимоий ходимнинг “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали киритган тавсияси асосида “Маҳалла еттилиги” коллегиал (жамоавий) тартибда қарор қабул қилади (18-банд).

Ёрдам олиш учун қандай асосий ҳужжат керак?

Суднинг ажрими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ДНК таҳлили ўтказиш ҳақидаги қарори ҳамда хизмат нархи кўрсатилган инвойс (ҳисоб-фактура) талаб этилади.

Ёрдам пули фуқаронинг қўлига бериладими?

Йўқ. Маблағлар нақд пулсиз шаклда, тўғридан-тўғри экспертиза ўтказувчи муассасанинг (масалан, Суд-тиббий экспертиза маркази) банк ҳисобварағига ўтказиб берилади (21-банд).

Кимлар ДНК харажатлари учун ёрдам олиши мумкин?

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

Ёрдам олиш муддати қанча этиб белгиланган?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва “Маҳалла еттилиги” томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

ДНК харажатларини қоплаш учун ёрдам нима?

Бу оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талаби билан ўтказиладиган генетик экспертиза (ДНК таҳлили) харажатларини давлат томонидан тўлаб беришдир.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори.